Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

434-модда. Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда 
тақдим этиладиган ҳужжатлар 
Бошқа иш берувчига (асосий иш жойидан ташқари) ўриндошлик 
асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт: 
паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация 
ID-картасини; 
асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича 
маълумотномани; 
бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига 
эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида 
қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган 
кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани; 
дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки 
касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус 
билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;
меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш 
чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги 
олинган маълумотномани; 
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини. 
Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш 
берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга 
ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб 
қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, 
бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги 
ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно. 
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш чоғида ушбу Кодексда
бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб 
қилиш тақиқланади. 
 
435-модда. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги
меҳнат шартномаси 
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида 
амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


226 
Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган 
ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида 
ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. 
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар 
бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан 
тузилиши мумкин. 
Ўриндошлик 
асосида 
ишлаш 
тўғрисида 
тузилган 
меҳнат 
шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши 
шарт. 
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан 
муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. 
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида ушбу 
Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган шарт-шароитлар билан бир 
қаторда иш вақтининг давомийлиги ва ўриндошлик асосида ишлаш тартиби 
кўрсатилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling