264
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ишга қабул қилинаётган ходим
билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат
шартномаси тузилиши мумкин. Бунда меҳнат
шартномасининг муддати
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги
гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.
Иш қидираётган шахс меҳнат шартномаси тузилгунига қадар меҳнат
ва бандлик шартлари тўғрисида олдиндан хабардор қилинган бўлиши керак.
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги меҳнат
шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича
республика уч
томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Меҳнат
шартномаси уч нусхада тузилади,
улардан бири якка
тартибдаги тадбиркорда қолади, иккинчиси ёлланма
ходимга берилади,
учинчиси эса якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ бўйича ҳисобга олиш
жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Меҳнат
шартномасининг нусхасини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш
электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланма
ходимларни ишга
қабул қилиш буйруқ эълон қилмасдан амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи ходимларга меҳнат
дафтарчалари юритилмайди.
509-модда. Иш ва дам олиш режими
Иш режими, дам олиш кунларини ва йиллик меҳнат
таътилларини
бериш тартиби ходим билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги
келишувга кўра белгиланади. Бунда иш ҳафтасининг
давомийлиги ушбу
Кодексда белгиланганидан кўпроқ, йиллик меҳнат
таътилининг
давомийлиги эса қисқароқ бўлиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: