Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
5-§. Якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича
қарорларнинг ижро этилиш тартиби
566-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссия
қарорининг ижро этилиши
 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорини иш берувчи ушбу 
қарор устидан шикоят қилиш учун назарда тутилган ўн кун ўтганидан кейин 
уч кунлик муддатда ижро этиши керак. 
Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган 
муддатда меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорини ижро этмаган 
тақдирда, комиссия томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган 
гувоҳнома (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) берилади. 
Гувоҳномада:
меҳнат низоси бўйича қарор чиқарган меҳнат низолари бўйича 
комиссиянинг номи;
қарор қабул қилинган ва гувоҳнома берилган саналар;
ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
низонинг моҳияти бўйича қарор кўрсатилади.
Гувоҳнома комиссия раиси ва котибининг имзолари билан 
тасдиқланади ҳамда ходимга имзо қўйдириб берилади. 
Ходим меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори қабул қилинган 
кундан эътиборан бир ой ичида гувоҳномани олиш учун комиссияга 
мурожаат қилиши мумкин. 
Агар ходим ёки иш берувчи якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб 
чиқиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилган бўлса, гувоҳнома 
берилмайди. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


290 
Меҳнат низолари бўйича комиссия томонидан берилган ҳамда 
олинган кунидан эътиборан уч ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим 
этилган гувоҳнома асосида давлат ижрочиси комиссиянинг қарорини
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий 
тартибда ижро этади. 
Меҳнат низолари бўйича комиссия ушбу модданинг бешинчи
ва еттинчи қисмларида белгиланган муддатларни ходим узрли сабабларга 
кўра ўтказиб юборган деб топса, комиссия бу муддатларни тиклайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling