Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
572-модда. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини
кўриб чиқиш 
Иш берувчилар ходимларнинг ўзларига юборилган талабларини 
кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт.
Иш берувчи қабул қилинган қарор тўғрисида касаба уюшмаси 
қўмитасига ходимларнинг талаблари олинган кундан эътиборан уч иш куни 
ичида ёзма шаклда хабар беради.
Иш берувчиларнинг (иш берувчилар бирлашмаларининг) вакиллари 
касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг, агар тегишли даражада 
касаба уюшмалари мавжуд бўлмаса, ходимлар бошқа бирлашмаларининг 
ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиши ва қабул қилинган қарор 
ҳақида уларга кўрсатилган талаблар олинган кундан эътиборан бир ой ичида 
хабар бериши шарт. 
573-модда. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари 
Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) тартиби 
қуйидаги босқичлардан иборат: 
низони яраштириш комиссияси томонидан кўриб чиқишдан; 
низони медиатор иштирокида кўриб чиқишдан;
низони меҳнат арбитражида кўриб чиқишдан. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


293 
Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг ҳеч бири яраштирув тартиб-
таомилида иштирок этишдан бош тортишга ҳақли эмас. 
Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакиллари, яраштириш 
комиссияси, медиатор, меҳнат арбитражи, жамоавий меҳнат низоларини 
тартибга солиш бўйича давлат органи юзага келган жамоавий меҳнат 
низосини ҳал этиш учун қонунчиликда назарда тутилган барча 
имкониятлардан фойдаланиши шарт. 
Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари ушбу параграфда 
назарда тутилган муддатларда ўтказилади. 
Зарур бўлган тақдирда, яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларини 
ўтказиш учун назарда тутилган муддатлар жамоавий меҳнат низоси 
тарафларининг розилигига кўра узайтирилиши мумкин. Муддатни 
узайтириш тўғрисидаги қарор яраштириш комиссияси мажлисининг 
баённомаси билан расмийлаштирилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling