Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Жамоавий музокараларда иштирок этадиган


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

64-модда. Жамоавий музокараларда иштирок этадиган 
шахсларга бериладиган кафолатлар
ва компенсациялар 
Жамоавий музокараларда, жамоа келишуви, жамоа шартномаси 
лойиҳасини тайёрлашда иштирок этадиган шахслар асосий ишидан 
тарафларнинг келишуви билан белгиланадиган муддатга, ўртача иш ҳақи 
сақланган ҳолда озод этилади. 
Жамоавий музокараларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган барча 
харажатлар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда компенсация қилинади. Aгар 
жамоа келишувида, жамоа шартномасида бошқача қоида назарда 
тутилмаган бўлмаса, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг 
хизматларига ҳақ тўлаш таклиф қилувчи тараф томонидан амалга 
оширилади. 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


36 
Жамоавий музокараларда иштирок этадиган ходимларнинг вакиллари 
билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан ушбу 
музокаралар олиб борилаётган даврда бекор қилишга, шунингдек уларга 
нисбатан интизомий жазо қўллашга ёки уларни бошқа ишга ўтказишга 
уларнинг вакиллик қилишига ваколат берган органнинг олдиндан 
розилигини олмасдан йўл қўйилмайди. 
8-боб. Жамоа шартномаси 
 
65-модда. Жамоа шартномасининг тушунчаси ва шакли
Жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда 
якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита 
боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар 
томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган 
меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир. 
Жамоа 
шартномаси 
умуман 
ташкилотда, 
унинг 
алоҳида 
бўлинмаларида тузилиши мумкин. 
Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокаралар ўтказиш, 
иш берувчи номидан жамоа шартномасини имзолаш учун иш берувчи ушбу 
алоҳида бўлинма раҳбарига ёки бошқа шахсга ушбу Кодекснинг
46-моддасига мувофиқ зарур ваколатлар беради.
Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокараларни 
ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида ходимлар манфаатларини 
ифода этиш ҳуқуқи ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади. 
Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling