56-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия
ишини режалаштириш
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йил
учун иш режаси комиссиянинг жорий йил тўртинчи чорагидаги охирги
мажлисида тасдиқланади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг иш режасида
қуйидагилар кўрсатилиши керак:
комиссия регламентини тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари;
комиссия мажлислари ўтказиладиган саналар;
комиссия муҳокамасига тақдим этиладиган масалаларнинг таърифи;
комиссия мажлисининг кун тартибига киритиладиган масалаларни
тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари;
жамоа келишувларининг, жамоа шартномасининг бажарилиши,
комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг рўёбга чиқарилиши
устидан назоратни амалга ошириш чоралари;
комиссия ишининг техник таъминотига қаратилган чора-тадбирлар.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг иш режасида
комиссиянинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга, тегишли
даражадаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган бошқа
масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Тарафларнинг келишувига кўра ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича
комиссиянинг иш режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия мажлисларида иш
режасига киритилмаган қўшимча масалалар ижтимоий шериклик
тарафларининг келишувига кўра кўриб чиқилиши мумкин.
57-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий,
тармоқ ва республика комиссияларининг регламенти
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика
комиссияларининг фаолияти тегишли комиссиянинг биринчи мажлисида
тарафларнинг келишуви билан тасдиқланадиган ижтимоий-меҳнат
масалалари бўйича комиссия регламентига биноан амалга оширилади.
QMMB: 02/22/798/0972-son
29.10.2022-y.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |