Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси
-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ
Download 5.21 Mb. Pdf ko'rish
|
mehnat kodeksi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 52-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика комиссияси
51-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ
комиссиялари Тармоқ даражасида ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд уч томонлама комиссиялар тузилиши мумкин. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари вакиллари киради. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссияси ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари таклифи асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари вакиллари, шунингдек тегишли тармоқдаги давлат бошқаруви органлари вакиллари киради. Тегишли тармоқдаги давлат бошқаруви органлари иш берувчилар сифатида иш юритган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссиясида иштирок этади. Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли тармоқ бирлашмаси томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш берувчиларнинг тармоқдаги бирлашмаси, тегишли тармоқ давлат бошқаруви органлари вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган раҳбари томонидан белгиланади. 52-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика комиссияси Республика даражасида ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг республика бирлашмалари вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари киради. Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг республика бирлашмалари QMMB: 02/22/798/0972-son 29.10.2022-y. 30 томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш берувчиларнинг республика бирлашмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг шахсий таркиби эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан белгиланади. Download 5.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling