Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

53-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар 
ваколатларининг муддати
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар доимий фаолият 
кўрсатувчи органлардир. Комиссиялар ваколатларининг муддати тегишли 
жамоа келишувини ёки жамоа шартномасини тайёрлаш ва унинг амал 
қилиш муддатига белгиланади. 
Тарафлар томонидан янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини 
тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда улар ушбу Кодекснинг 
48 – 51-моддаларида назарда тутилган тартибда янгидан ижтимоий-меҳнат 
масалалари бўйича тегишли комиссияларни тузади. Бунда, агар ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича комиссия ишининг якунларига кўра тегишли 
тараф аввалги комиссия таркибида бўлган шахсларнинг фаолиятини 
қониқарли деб топган бўлса, тегишли тарафнинг қарори билан комиссия 
таркибига ушбу шахслар ҳам киритилиши мумкин. 
54-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия 
аъзосининг фаолиятини тугатиш ёки уни
вақтинча алмаштириш
 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолияти 
комиссия ваколатларининг муддати тугаши муносабати билан, шунингдек 
қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилиши мумкин: 
қайси холисона сабаблар оқибатида ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича комиссия аъзоси ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлмаса, 
ўша сабаблар мавжуд бўлган тақдирда (вафот этганлиги, комиссия аъзоси 
сифатида фаолиятини давом эттириш имкониятини истисно этувчи суд 
ҳукмининг мавжудлиги ва бошқалар); 
комиссия аъзосини у вакиллик қилаётган тараф чақириб олганда; 
комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этганда. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолияти 
муддатидан олдин тугатилган тақдирда, у манфаатларини ифода этаётган 
тараф ўн календарь кундан кечиктирмай комиссиянинг янги аъзосини 
тасдиқлаши керак. 
Aгар ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзоси узрли 
сабабга кўра (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, хизмат сафарида, меҳнат 
таътилида ёки ижтимоий таътилда бўлганлиги сабабли ва бошқалар) 
вақтинча ўз мажбуриятларини бажара олмаса, мазкур аъзо ўзига вакиллик 
қилаётган тараф ушбу комиссия аъзоси бўлмаган муддат ичида комиссияда 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


31 
мазкур тарафга вакиллик қиладиган шахсни ушбу модданинг иккинчи 
қисмида кўрсатилган муддатда белгилайди. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling