Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчиларнинг ходимлар вакилларининг


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

45-модда. Иш берувчиларнинг ходимлар вакилларининг 
фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар 
яратишга доир мажбуриятлари 
Иш берувчилар: 
ходимлар вакилларининг ҳуқуқларини бузмаслиги, уларнинг 
фаолиятига кўмаклашиши; 
ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунига 
қадар ходимлар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши, 
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда 
тутилган ҳолларда эса уларнинг розилигини олиши; 
ходимлар вакилларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиши ва 
қабул қилинган қарорлар тўғрисида уларга ёзма шаклда асосланган тарзда 
хабар қилиши; 
ходимларнинг вакилларини улар қайси ходимлар манфаатларини 
ифодалаётган бўлса, ўша ходимларнинг иш жойларига монеликсиз 
киритиши; 
ходимларнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ҳуқуқ 
ва 
манфаатлари 
масалаларига оид зарур ахборотни ходимлар вакилларига бепул тақдим 
этиши; 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


27 
ходимларнинг вакиллари ўз вазифаларини бажариши учун зарур 
шарт-шароитлар билан таъминлаши; 
ходимларнинг вакили бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод 
этилмаган шахсларга иш вақтида ходимларнинг манфаатларини ифодалаш 
ҳамда ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш учун ўртача иш ҳақи 
сақланган ҳолда вақт бериши. Кўрсатилган шахсларга тақдим этиладиган 
вақтнинг аниқ давомийлиги жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, 
агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари билан 
келишиб белгиланади. Бунда ушбу вақтнинг давомийлиги иш ҳафтаси 
соатлари миқдорининг ўттиз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас;
ходимларнинг 
вакилларига 
жамоа 
келишувларида, 
жамоа 
шартномасида белгиланган мақсадлар учун ва миқдорларда маблағлар 
ажратиши шарт. 
Иш берувчиларнинг зиммасида ходимлар вакилларига нисбатан 
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда 
тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлади. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling