58-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича
комиссияларнинг мажлислари
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари
иш режасига мувофиқ, бироқ календарь йил давомида камида икки марта
ўтказилади.
Ижтимоий шериклик тарафларидан ҳеч бўлмаганда биттасининг
ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг
режадан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия мажлислари
ўтказиладиган жой, сана ва вақт тарафларнинг келишувига кўра
белгиланади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия қарорларининг
тайёрланган лойиҳалари комиссия аъзоларига комиссия мажлисини
ўтказишнинг тайинланган санасидан камида ўн календарь кун олдин
тарқатилади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар
унда комиссия тарафларининг ҳар биридан белгиланган комиссия
аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли
ҳисобланади.
59-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича
комиссияларнинг қарорлари
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари,
агар ижтимоий шерикликнинг ҳар бир тарафидан белгиланган
вакилларнинг кўпчилиги уларни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган
ҳисобланади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари
тегишли регламентда белгиланган муддатда кучга киради.
Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича
комиссияларнинг қарори ушбу қарор манфаатларига дахлдор бўлган
ходимларнинг эътиборига улар қабул қилинган санадан эътиборан ўн
календарь кундан кечиктирмай етказилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари
бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг қарорлари улар
қабул қилинган санадан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай очиқ
фойдаланиш учун оммавий ахборот воситаларида ёки тегишли
комиссияларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |