Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Жамоа келишувларининг тушунчаси ва шакли


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

 
80-модда. Жамоа келишувларининг тушунчаси ва шакли
Жамоа келишуви якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва 
улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга 
солувчи, ходимлар учун ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида 
тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий 
кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


41 
ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш 
мақсадида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир. 
Жамоа келишувини тайёрлаш, тузиш ёки ўзгартириш юзасидан 
жамоавий музокаралар ўтказиш учун ушбу Кодекснинг 50–53-моддаларида 
белгиланган тартибда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, 
тармоқ ва республика комиссиялари тузилади. 
Жамоа келишувлари ёзма шаклда тузилади. 
 
81-модда. Жамоа келишувларининг турлари 
Тартибга солинадиган муносабатлар соҳасига қараб ҳудудий, тармоқ 
ва бош жамоа келишувлари тузилиши мумкин. 
Ҳудудий ва тармоқ жамоа келишувлари икки томонлама ёки уч 
томонлама бўлиши мумкин.
Икки томонлама жамоа келишувлари ушбу Кодекснинг 42 ва
46-моддаларида кўрсатилган ходимларнинг ҳамда иш берувчиларнинг 
ваколатли вакиллари ўртасида тузилади.
Уч 
томонлама 
жамоа 
келишувлари 
ушбу 
Кодекс 
42
ва 46-моддаларининг иккинчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг ҳамда 
иш берувчиларнинг ваколатли вакиллари ва тегишли ижро этувчи ҳокимият 
органи ўртасида тузилади. Бунда ижро этувчи ҳокимият органининг 
иштирок 
этиши
ходимлар ва иш берувчилар ваколатли вакилларининг таклифига кўра 
белгиланади.
Бажарилишининг молиявий таъминоти тегишли бюджетлар 
маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган мажбуриятларни ўз ичига 
олган жамоа келишувлари тегишли ваколатли органнинг розилиги мавжуд 
бўлган тақдирда тузилади.
Бош жамоа келишуви уч томонлама бўлади ҳамда ходимлар ва иш 
берувчиларнинг республика даражасидаги ваколатли вакиллари ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида тузилади. 
Ходимларнинг вакиллари иш берувчи ёки иш берувчининг вакили 
бўлмаган ижро этувчи ҳокимият органидан улар билан икки томонлама 
келишув тузишни талаб қилишга ҳақли эмас. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling