45
Жамоа келишувларини, уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни
хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
89-модда. Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш
Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш
тарафларнинг ўзаро розилиги билан ушбу Кодексда уни тузиш учун
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар
ушбу Кодекснинг
88-моддасига мувофиқ хабардор қилиш тартибида рўйхатга олинади.
90-модда. Жамоа келишувларининг шахслар доираси бўйича
амал қилиши
Жамоа келишувининг амал қилиши вакиллари ушбу келишувни
тузган ходимлар ва иш берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Уч томонлама жамоа келишуви тузилган тақдирда унинг амал қилиши
ушбу келишув тарафи бўлган ижро этувчи ҳокимият органига нисбатан ҳам
татбиқ этилади.
Бош жамоа келишуви Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги
барча
ходимлар ва иш берувчиларга, шунингдек барча ижро этувчи ҳокимият
органларига нисбатан татбиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: