Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Жамоа келишувларининг кучга кириши


Download 5.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/263
Sana16.07.2023
Hajmi5.21 Mb.
#1660654
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   263
Bog'liq
mehnat kodeksi

91-модда. Жамоа келишувларининг кучга кириши
ва амал қилиш муддати 
Жамоа келишуви у имзоланган кундан эътиборан ёки жамоа 
келишувида белгиланган кундан эътиборан кучга киради ҳамда ушбу 
келишувда назарда тутилган муддат ичида, бироқ кўпи билан уч йил амал 
қилади. Кўрсатилган муддат тугагач, жамоа келишуви тарафлар янгисини 
тузгунига ёки амалдаги жамоа келишувига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритгунига қадар бўлган даврда амал қилади. Жамоа келишувининг амал 
қилиш муддати тугагунига қадар тарафлар уни узайтириши мумкин. 
92-модда. Жамоа келишувларини эълон қилиш 
Жамоа келишувлари имзоланган кундан эътиборан ўн кундан 
кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида ёки улар тарафларининг 
расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим. 
Хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ жамоа 
келишувлари улар рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кундан 
QMMB: 02/22/798/0972-son 
29.10.2022-y.


46 
кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. 
Бош жамоа келишуви имзоланган кундан эътиборан ўн кундан 
кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. 
93-модда. Жамоа келишувларининг бажарилиши
устидан назорат
Жамоа келишувларининг бажарилиши устидан назорат уларнинг 
тарафлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 
тегишли органлари ҳамда бошқа ваколатли органлар томонидан амалга 
оширилади. 
 
МАХСУС ҚИСМ 
III БЎЛИМ. ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ 
10-боб. Умумий қоидалар 
94-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи 
Ҳар кимга ўзининг ишлаб чиқаришга ва ижодий меҳнатга доир 
қобилиятларидан фойдаланиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган ҳар 
қандай фаолиятни амалга ошириш бўйича мутлақ ҳуқуқ тегишлидир.
Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат 
органларининг бепул кўмаги орқали, шунингдек хусусий бандлик 
агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш 
ҳуқуқига эгадир. 

Download 5.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling