Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
-модда. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
Download 293.7 Kb.
|
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 573-модда. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари
- 574-модда. Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш)
572-модда. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талабларини кўриб чиқиш
Иш берувчилар ходимларнинг ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт. Иш берувчи қабул қилинган қарор тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасига ходимларнинг талаблари олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда хабар беради. Иш берувчиларнинг (иш берувчилар бирлашмаларининг) вакиллари касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг, агар тегишли даражада касаба уюшмалари мавжуд бўлмаса, ходимлар бошқа бирлашмаларининг ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиши ва қабул қилинган қарор ҳақида уларга кўрсатилган талаблар олинган кундан эътиборан бир ой ичида хабар бериши шарт. 573-модда. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) тартиби қуйидаги босқичлардан иборат: низони яраштириш комиссияси томонидан кўриб чиқишдан; низони медиатор иштирокида кўриб чиқишдан; низони меҳнат арбитражида кўриб чиқишдан. Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг ҳеч бири яраштирув тартиб-таомилида иштирок этишдан бош тортишга ҳақли эмас. Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакиллари, яраштириш комиссияси, медиатор, меҳнат арбитражи, жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органи юзага келган жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш учун қонунчиликда назарда тутилган барча имкониятлардан фойдаланиши шарт. Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари ушбу параграфда назарда тутилган муддатларда ўтказилади. Зарур бўлган тақдирда, яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларини ўтказиш учун назарда тутилган муддатлар жамоавий меҳнат низоси тарафларининг розилигига кўра узайтирилиши мумкин. Муддатни узайтириш тўғрисидаги қарор яраштириш комиссияси мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. 574-модда. Жамоавий меҳнат низосини яраштириш комиссияси томонидан ҳал этиш (тартибга солиш) Ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида жамоавий меҳнат низоси юзага келган тақдирда, жамоавий меҳнат низоси бошланган кундан эътиборан икки иш кунигача бўлган муддатда, ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида жамоавий меҳнат низоси юзага келган тақдирда эса жамоавий меҳнат низоси бошланган кундан эътиборан уч иш кунигача бўлган муддатда яраштириш комиссияси тузилади. Жамоавий меҳнат низосини ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида ҳал этиш чоғида яраштириш комиссиясини тузиш ҳақидаги қарор иш берувчининг тегишли буйруғи (фармойиши) ва касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан расмийлаштирилади. Ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш чоғида яраштириш комиссияларини тузиш тўғрисидаги қарорлар тегишли даражадаги иш берувчилар вакилларининг ва ходимлар вакилларининг тегишли ҳужжатлари (буйруғи, фармойиши, қарори) билан расмийлаштирилади. Яраштириш комиссияси жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакилларидан тенг асосда шакллантирилади. Иш берувчи (иш берувчиларнинг вакили) яраштириш комиссиясининг иши учун зарур шарт-шароитларни яратади. Ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасидаги жамоавий меҳнат низоси яраштириш комиссияси томонидан беш иш кунигача бўлган муддатда, ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларидаги жамоавий меҳнат низоси эса яраштириш комиссиясини тузиш ҳақида тегишли ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш кунигача бўлган муддатда кўриб чиқилиши керак. Яраштириш комиссиясининг қарори жамоавий меҳнат низоси тарафларининг келишуви асосида қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади, бу низо тарафлари учун мажбурий кучга эга ҳамда яраштириш комиссиясининг қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ижро этилади. Яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаган тақдирда, жамоавий меҳнат низосининг тарафлари келишмовчиликларнинг баённомасини тузади ва жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида кўриб чиқиш тўғрисида музокараларга киришади. Агар келишмовчиликлар баённомаси тузилганидан кейин уч иш куни ичида жамоавий меҳнат низосининг тарафлари музокараларга киришмаса, жамоавий низони медиатор иштирокида кўриб чиқиш ҳақидаги масала тарафлар келишувга эришмаганлиги сабабли олиб ташланади. Бу ҳолда тарафлар низони меҳнат арбитражига кўриб чиқиш учун топшириш тўғрисидаги музокараларга ўтади. Download 293.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling