Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этишни расмийлаштириш


Download 293.7 Kb.
bet95/230
Sana04.04.2023
Hajmi293.7 Kb.
#1329256
TuriКодекс
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   230
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

212-модда. Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этишни расмийлаштириш
Ходимларни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходимнинг дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга розилиги ходим томонидан тегишли ариза бериш ёхуд ходим томонидан иш берувчининг ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга рози эканлиги тўғрисидаги буйруғига имзо қўйиш орқали олиниши мумкин.
Ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга ўз розилигисиз жалб этилганда иш берувчининг буйруғида ушбу Кодекс 210-моддасида назарда тутилган алоҳида ҳол кўрсатилиши керак.
3-§. Таътиллар тўғрисидаги умумий қоидалар
213-модда. Таътилларнинг турлари
Ушбу Кодексда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:
ҳар йилги меҳнат таътили;
ижтимоий таътиллар;
иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
214-модда. Ходимнинг таътил олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари
Иш берувчи:
ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;
ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши;
таътиллар бериш тартибига риоя этиши;
ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.
215-модда. Таътилда бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланишининг кафолатлари
Ушбу Кодекснинг 213-моддасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолади ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Таътил даврида ходимнинг иш ўрнини (лавозимини) сақлаб қолиш ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар меҳнат шартномаси:
иш берувчининг ташаббусига кўра ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ;
иш берувчининг ташаббуси билан боғлиқ бўлмаган асосларга кўра бекор қилинганда қўлланилмайди.

Download 293.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling