Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси


-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия ишини режалаштириш


Download 442.54 Kb.
bet25/231
Sana09.06.2023
Hajmi442.54 Kb.
#1467087
TuriКодекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   231
Bog'liq
28.10.2022

56-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия ишини режалаштириш
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йил учун иш режаси комиссиянинг жорий йил тўртинчи чорагидаги охирги мажлисида тасдиқланади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг иш режасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
комиссия регламентини тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари;
комиссия мажлислари ўтказиладиган саналар;
комиссия муҳокамасига тақдим этиладиган масалаларнинг таърифи;
комиссия мажлисининг кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари;
жамоа келишувларининг, жамоа шартномасининг бажарилиши, комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга ошириш чоралари;
комиссия ишининг техник таъминотига қаратилган чора-тадбирлар.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг иш режасида комиссиянинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга, тегишли даражадаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган бошқа масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Тарафларнинг келишувига кўра ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг иш режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия мажлисларида иш режасига киритилмаган қўшимча масалалар ижтимоий шериклик тарафларининг келишувига кўра кўриб чиқилиши мумкин.
57-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг регламенти
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг фаолияти тегишли комиссиянинг биринчи мажлисида тарафларнинг келишуви билан тасдиқланадиган ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия регламентига биноан амалга оширилади.
58-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ календарь йил давомида камида икки марта ўтказилади.
Ижтимоий шериклик тарафларидан ҳеч бўлмаганда биттасининг ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг режадан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия мажлислари ўтказиладиган жой, сана ва вақт тарафларнинг келишувига кўра белгиланади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия қарорларининг тайёрланган лойиҳалари комиссия аъзоларига комиссия мажлисини ўтказишнинг тайинланган санасидан камида ўн календарь кун олдин тарқатилади.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар унда комиссия тарафларининг ҳар биридан белгиланган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Download 442.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling