Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


Download 0.96 Mb.
bet104/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

252-модда. Умумтаълим мактабларида
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш муносабати
билан бериладиган таътиллар

Умумтаълим мактабларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган ходимларга иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда битирув имтиҳонлари топшириш даврида йигирма иш кунидан кам бўлмаган таътил берилади. (ЎзР 24.12.2009 й. ЎРқ-239-сон қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 24.12.2009 й. ЎРқ-239-сон қонунига мувофиқ иккинчи қисм чиқариб ташланган


Мазкур мактабларнинг V, VI, VII, VIII, X ва XI синфларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганлар учун қонун ҳужжатларида синфдан синфга ўтиш имтиҳонларини топшириш вақтида ушбу Кодекснинг 251-моддасига мувофиқ бериладиган кунларнинг умумий миқдорини қисқартириш (саккиз - ўн икки кунга) ҳисобига уларнинг асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда тўрт кундан олти кунгача ишдан озод қилиш белгилаб қўйилиши мумкин.


ЎзР 24.12.2009 й. ЎРқ-239-сон қонунига мувофиқ 253-модда ўз кучини йўқотган


253-модда. Ҳунар-техника билим юртларида таълим
олиш муносабати билан бериладиган таътиллар

Ҳунар-техника билим юртларида таълим олишнинг кечки шаклида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар имтиҳонларга тайёрланиш ва уларни топшириш учун асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йил мобайнида камида ўттиз иш кунига ишдан озод қилинадилар.


254-модда. Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари
топшириш учун ходимларга бериладиган таътиллар
(ЎзР 24.12.2009 й. ЎРқ-239-сон қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)

Кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.


255-модда. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling