Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ўзбекистон Республикасининг


Download 0.96 Mb.
bet58/119
Sana10.07.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1659583
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119
Bog'liq
№1-№2 Mehnat kodeksi

136-модда. Йиллик қўшимча таътиллар

қўшимча таътиллар:


меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда); (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.


қаранг: МК 232-моддасининг биринчи қисми, 234-моддасининг иккинчи қисми; "Прокуратура тўғрисида"ги қонун (янги таҳрирда) 50-моддасининг учинчи қисми; "қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги қонун 24-моддасининг еттинчи қисми; ОК Раёсати ва ВМ 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати"нинг II бўлимининг 14-банди
137-модда. Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига
хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил
(ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон қонуни таҳриридаги номланиши)

Меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил берилади.


Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, - касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон қонуни таҳриридаги қисм)


қаранг: АВ томонидан 1996 йилнинг 28 майида 247-сон билан рўйхатга олинган "Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитларига кўра иш жойларини аттестациялаш методикаси" (мазкур методиканинг фақат рус тилидаги матни келтирилган)

Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати, бундай таътилни бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон қонуни таҳриридаги қисм)




қаранг: ВМ 1997 йил 11 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 133-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат боши

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling