Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш


Download 147.21 Kb.
bet36/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

89-модда. Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.
(89-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ота-она (болани ўз қарамоғига олган бошқа шахс) суднинг ҳал қилув қарори ижро этилишига тўсқинлик қилса, унга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
(89-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси.
Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Суднинг болани олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини боланинг манфаатларига зарар етказилмаган тарзда ижро этишнинг имкони бўлмаганда, бола суднинг ажримига кўра тарбиялаш муассасасига, даволаш муассасасига, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасига ёки шунга ўхшаш бошқа муассасага вақтинча жойлаштирилиши мумкин.
13-боб. Ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling