Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Болани такроран фарзандликка олиш


Download 147.21 Kb.
bet63/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

162-модда. Болани такроран фарзандликка олиш
Фарзандликка олиш тўғрисидаги биринчи қарор суд тартибида бекор қилингандан кейингина боланинг такроран фарзандликка олинишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
164-модда. Фарзандликка олишда туғилишни қайд этиш дафтарига ўзгартириш киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг 61-банди.
(164-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак.
(164-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади. Агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса, туғилган жойи ҳам Ўзбекистон Республикаси доирасида ўзгартирилиши мумкин.
165-модда. Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари
Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-она қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларни йўқотадилар ҳамда ўзаро мажбуриятлардан озод бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинган тақдирда, унинг манфаатларини кўзлаб, боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг илтимосига кўра ёки, агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг илтимосига кўра сақланиб қолиши мумкин.
Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган отанинг ёки онанинг ота-онаси (бува ёки буви) илтимосига кўра боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар боланинг манфаатлари шуни талаб этса, вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолиши мумкин.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling