Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Жинс ўзгарганда далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш


Download 147.21 Kb.
bet80/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
оила кодекси

229-модда. Жинс ўзгарганда далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш
Жинс ўзгарганда далолатнома ёзувига тузатиш киритиш фақат соғлиқни сақлаш органлари хулосасига асосан амалга оширилади.
30-боб. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш ва бекор қилиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг VIII («Далолатнома ёзувларини тиклаш») ва XI боблари («Далолатнома ёзувларини бекор қилиш»).
230-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида, уларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
231-модда. Туғилиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ёзувларни тиклаш
Туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ҳақидаги далолатномалар ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса, ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса, ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.
232-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш жойи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида тикланади.
(232-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
233-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилиш
Агар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлигини аниқласа, тикланган ёзувлар ўша ёзув тузилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бекор қилиниши мумкин.
Агар топилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган санаси, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 5а-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 11-банди.

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling