Ўзбекистон республикасининг қонуни фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўҒрисида I. Умумий қоидалар
ҚАРОРИ «ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Download 0.76 Mb.
|
download (1)
ҚАРОРИ
«ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда лицензиялар бериш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, фаолиятнинг мазкур Рўйхатга киритилмаган бошқа турлари лицензияланмайди. 2.Белгилансинки, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ 1-иловадаги давлат тузилмаларига лицензиялар бериш ҳуқуқи берилади. 3. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи вазирликлар ва идоралар Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги амалдаги низомларни икки ой муддатда танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар ҳамда янгиланган низомларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Низомларни ишлаб чиқишда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин, бунда аризаларни қабул қилиш ва лицензиялар бериш тартиботларини имкони борича соддалаштириш назарда тутилсин. 4. Белгилансинки, Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги янгиланган тегишли низомлар қабул қилингунга қадар янги лицензиялар бериш, илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи органлар томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, мазкур Қонунга зид бўлмаганда, амалга оширилади. 5. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, айримларига ўзгартиришлар киритилсин. 6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ Тошкент ш., 2002 йил 28 июнь, 236-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-ИЛОВА Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар РЎЙХАТИ Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Кўприклар ва тонелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш. Олдинги таҳрирга қаранг. (тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг сакизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти. Диний таълим муассасаларининг фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлим биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон) Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимдаги учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олдинги таҳрирга қаранг. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш. (бўлимнинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) Тиббий фаолият. Олдинги таҳрирга қаранг. (учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 678-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олдинги таҳрирга қаранг. (биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021) Аудиторлик фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. Лотереялар ташкил этиш. (хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда) Баҳолаш фаолияти. Биржа фаолияти. LexUZ шарҳи Бўлимнинг иккинчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 134-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган.Ҳужжатнинг рус тили матнига қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона омбори таъсис этиш. Божсиз савдо дўконини таъсис этиш. «Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш. Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Туризмни ривожлантириш департаментлари (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Туризм (туроператор) фаолияти (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш. Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. Банклар томонидан, чет эл валютасида операциялар ўтказиш. (бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда) Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш. Гаровхоналар фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. (бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 152-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 302-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Микрокредит ташкилотлари фаолияти. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 февралдаги 37-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 7-8-сон, 68-модда) LexUZ шарҳи Ушбу бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 134-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган. Ҳужжатнинг рус тили матнига қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон) Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 46-47-сон, 471-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш. (бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Олдинги таҳрирга қаранг. Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш. (бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Фонограммаларни тайёрлаш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази (бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш. (хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон) Ветеринария фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда) Адвокатлик фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси. (бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш. (бўлимнинг биринчи, иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш. Баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон) Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш. Олдинги таҳрирга қаранг. (иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 25-сон, 324-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Риэлторлик фаолияти. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Олдинги таҳрирга қаранг. Улгуржи савдо, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базалар томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо бундан мустасно. (бўлимнинг хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўздавнефтгазинспекция Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш. Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари). Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси Геодезия ва картография фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги. (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон) Ноширлик фаолияти. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон) Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолият. Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш. (бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш (табиий вино бундан мустасно), шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги. Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно). (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 678-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1021-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1021/4179-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти. (бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021) Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 2-ИЛОВА I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда). Олдинги таҳрирга қаранг. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда) LexUZ шарҳи 2-бандга киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори 16-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 20-модда). 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 4-модда). 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 21 февралдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 7-модда). 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 11 августдаги 393-сон қарорининг 2-банди. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда). 8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 482-сон қарори 1-бандининг «г» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда). 9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда). 10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори 10-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда). 11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 5-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда). 12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» 2001 йил 24 январдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 5-модда). 13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ва ушбу қарорга 2-илова. II. Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб ишлаб чиқариш тартибининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 26-модда): биринчи хатбошидаги «тегишли рухсат (лицензия) берилган корхоналар томонидан амалга оширилади» сўзлари «ушбу тасвирнинг бадиий қийматини таъминлаш ва унинг тасдиқланган эталонга тўлиқ мувофиқ бўлиши шарти билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин; иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин. Олдинги таҳрирга қаранг. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 40-модда): I бўлимнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; II бўлимнинг 9-бандидаги «рухсат этувчи гувоҳномалар олинган» сўзлари чиқариб ташлансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 ноябрдаги 453-ф-сон фармойишида: 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Белгилаб қўйилсинки, хорижий ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар (нон пишириш бўйича якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) кейинчалик сотиш учун нон ва нон-булка маҳсулотларини фақат ўзлари республика ташқарисидан харид қилишадиган ун ёки ғалладан пиширишлари мумкин. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 1. Мазкур Низом автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди. 2. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак. Тижорат асосида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, шунингдек "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган корхоналар ва муассасаларга лицензия олиш талаб этилмайди. 3. Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан: Ўзбекистон Республикасида йўловчилар ва юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишлар бўйича - Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда "Агентлик" деб юритилади) томонидан; йўловчилар ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ташишлар бўйича (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчиларни ташиш бундан мустасно) - Агентликнинг ҳудудий бўлимлари томонидан; Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда ташиш бўйича - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб юритилади) томонидан; Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш бўйича - Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб юритилади) томонидан қабул қилинади. Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади. 4. Агентликка лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг йиғма реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ваколатлари юкланади. 5. Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади: а) йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш; б) йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш; в) йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш; г) йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш; д) йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш; е) йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш; ж) йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш; з) йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш; и) йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш; к) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш; л) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш; м) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш; н) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш; о) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш; п) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш; р) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш; с) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ташиш; т) юкларни автомобиль транспортида шаҳар атрофида ташиш; у) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш; ф) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш. 6. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади. 7. Лицензия билан бирга ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси берилади. Ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқларнинг ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан кам бўлса, лицензия карточкасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Лицензия карточкасининг амал қилиши лицензия карточкаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Лицензиатнинг лицензия карточкалари билан таъминланмаган автомобиль транспорти воситасидан фойдаланган ҳолда олган даромади (фойдаси) ноқонуний ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга олиб қўйилиши керак. 8. Қуйидагилар: лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан бериладиган лицензия билан биргаликда - биринчи лицензия карточкалари; лицензия талабгорининг аризасига кўра автотранспорт воситалари ҳаракатдаги таркиби кўпайган тақдирда мавжуд лицензия асосида - қўшимча лицензия карточкалари; лицензия талабгорининг лицензия карточкаларини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра мавжуд лицензия ва лицензия карточкалари асосида - қайта расмийлаштирилган лицензия карточкалари берилади; лицензия талабгорининг аризасига кўра йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига - лицензия карточкаларининг дубликатлари берилади. Ҳар бир ҳолатда ариза берувчи (лицензия талабгори ёки лицензиат) автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар билан ёки ижара асосида тегишлилигини, шунингдек автотранспорт воситаларининг техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга автотранспорт воситаларининг рўйхатини тақдим этади, дубликат бериш ҳолати бундан мустасно. Лицензия талаблари ва шартлари. 9. Қуйидагилар автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади: а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) штатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган, тегишли лавозимни эгаллаш ҳуқуқи учун Агентлик томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) автомобиль транспортида юк ташувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг ва юридик шахс ходимларининг автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишда қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги; е) қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши; ж) тендерлар натижалари бўйича, ваколатли органлар билан шартнома асосида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти доирасида тегишли Департамент билан шартнома асосида йўловчиларни автомобилда мунтазам ташиш (йўналишли таксилардан ташқари); (ЎзР ВМ 01.11.2007 й. 229-сон Қарори тахриридаги кичик банд), (Олдинги тахририга қаранг) з) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; и) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия карточкаларининг ўз вақтида олиниши; к) шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши. Лицензия битимида мазкур бандда санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар. 10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда - фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга оид маълумотлар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза; б) юридик шахс учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; в) мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлари, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаси; г) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар; д) юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ходимлари малакасининг белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари; е) юридик шахслар учун - юридик шахснинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларининг тегишли аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари; ж) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 11. Ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита лицензия талабгори томонидан ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади. Ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. 12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун: жисмоний шахслардан юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида; ўнтагача автотранспорт воситасидан фойдаланувчи юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида, ўнта ва ундан ортиқ автотранспорт воситаларидан фойдаланувчи юридик шахслардан - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. 13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси тегишли равишда Агентлик ёки Департаментнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори ўз ҳужжатлари кўриб чиқилаётган даврда берилган аризадан воз кечган тақдирда йиғим қайтарилмайди. 14. Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. 15. Лицензия ва лицензия карточкалари бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари ва лицензия карточкалари намуналари тегишли равишда Агентлик ёки Департамент томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда уларнинг буюртмасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради. 16. Лицензия талабгорига автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қарор қабул қилингани тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида хабардор қилади. 17. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Лицензия лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади. Лицензия лицензияловчи орган (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва лицензиатларга лицензияловчи орган томонидан берилади. 18. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир. 19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин. Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. 20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Бунда лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун лицензия талабгорига 15 кун муддат берилади. 21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно. Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади. Лицензия битимлари, лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш. 22. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битимлари лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ҳамда уларда қуйидагилар бўлиши керак: битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими; томонларнинг реквизитлари; амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг (ёки фаолият тури қисмларининг) номи; лицензиянинг амал қилиш муддати; лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги; лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши устидан лицензияловчи органнинг назорат қилиш тартиби. Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади. 23. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни таъсис ҳужжатларига киритилган рўйхатдан ўтказилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши шарт. Лицензиат - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти кун муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши шарт. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади. 24. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг тўртдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. 25. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлгунгача икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади. 26. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган амал қилиш муддати тугамаган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Лицензияловчи орган лицензия дубликатини тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида бериши керак. Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг тўртдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш. 27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган: лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади; лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади; лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади; текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади; аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди; қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд уларни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ва/ёки судга мурожаат қилади; автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юборади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш. 28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади. Бунда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради. Лицензиянинг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш лицензияловчи органнинг аризасига кўра суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор суд ёки лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган (чиқарилган) кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг лицензиат томонидан бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда етказилади. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки ўзининг аризасига кўра лицензиянинг амал қилиши суд томонидан тўхтатиб турилган орган кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унинг амал қилишини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул килиши керак. Лицензияловчи орган ёки суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин. 29. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади. Бунда лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда: лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; юридик шахс тугатилганда - тугатилган вақтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этиш вақтидан бошлаб, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно; автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг - лицензиатнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда; автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг - лицензиатнинг ҳуқуқий муомалага лаёқатлилиги чекланганда ёки у ҳуқуқий муомалага лаёқатли эмас деб эътироф этилганда; лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор фақат суд томонидан қуйидаги ҳолларда: лицензия талаблари ва шартлари бир йил мобайнида лицензиат томонидан икки ва ундан кўп марта бузилганда, агар ушбу бузилишлар фуқароларнинг ҳуқуқларига, қонуний манфаатларига ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлганда; лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда лицензиат томонидан бартараф этилмаганда; лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда қабул қилинади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор суд ёки лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарорни пухта асослаган ҳолда қарор қабул қилинган (чиқарилган) санадан бошлаб беш кундан кечикмай етказилади. Лицензиянинг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади. Лицензияловчи орган ёки суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин 30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда фақат суд орқали амалга оширилади. Бунда лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу қарорни қабул қилган суд томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарорни пухта асослаган ҳолда унинг қабул қилинган кунидан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб амал қилади. Лицензияни бекор қилишда тўланган давлат божи қайтарилмайди. Лицензиялар реестри. 31. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак: юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони; жисмоний шахс - якка тартибдаги тадбиркор - автомобиль транспортида юк ташишни амалга ошириш бўйича лицензиат учун - фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи; лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами; лицензияларнинг амал қилиш муддати; умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар; лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси; лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси; лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси; дубликатлар беришнинг асослари ва санаси. 32. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, юридик ва жисмоний шахслар лицензиялар реестридан маълумотларни аниқ лицензиатлар тўғрисидаги кўчирма сифатида лицензияловчи органга ҳақ тўлаб олишга ҳақлидир. Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўртдан бир қисми миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига лицензиялар реестридан маълумотлар бепул берилади. Давлат божи тўлаш тартиби. 33. Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда ундирилади. Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир лицензия карточкаси учун қўшимча равишда ундирилади. Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, унинг 75 фоизи республика бюджетига йўналтирилади, қолган маблағлардан лицензияловчи орган томонидан, белгиланган тартибда шаҳарда йўловчилар ташишни ривожлантиришда фойдаланилади, маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган сметага мувофиқ лицензияловчи орган таъминотига сарфланадиган қисми бундан мустасно.
Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш схемаси Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари Лицензия талабгори - юридик шахс ва жисмоний шахс (юк ташиш) 1. Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб беради. Лицензия талабгори хоҳишига кўра 1-босқич Лицензияловчи орган 1.Іужжатлар єабул єилинган кунда; 2.Ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиє бўлмаган муддатда; 3.Іужжатлар єайта таєдим этилгандан кейин 5 кун мобайнида 1. Масъул ходим іужжатларни рўйхат бўйича єабул єилади, унинг нусхаси іужжатларни єабул єилиш санаси кўрсатилган іолда ариза берувчига юборилади (топширилади). 2. Іужжатларни кўриб чиєади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўјрисида єарор єабул єилади. 3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгорлари томонидан іужжатлар єайта таєдим этилган таєдирда іужжатларни кўриб чиєади. 2-босқич
Лицензия талабгорини єабул єилинган єарор тўјрисида ёзма равишда хабардор єилади. 2. Реестрга тегишли ёзувни киритади. Лицензияловчи орган 3-босєич Тегишли єарор єабул єилингандан кейин 3 кун мобайнида Лицензия талабгори Лицензия талабгорига лицензия бериш тўјрисида єарор єабул єилинганлиги тўјриси-даги билдиришнома юборилган ваєтдан бошлаб 3 ойдан ортиє бўлмаган муддатда Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиєловчи іужжатни лицензияловчи органга таєдим этади іамда лицензия битимини имзолайди. 4-босєич Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш, іужжатларни такроран таєдим єилиш. Лицензия талабгори Лицензия бериш рад этилганлиги тўјрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда Лицензияловчи орган Лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 2 кун муддатда 1. Лицензиат лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиєловчи іужжатни таєдим этгандан іамда лицензия битимини имзолагандан кейин тегишли лицензия бланкаларини ва лицензия карточкаларини расмийлаштиради. 2. Имзоланган лицензияни ва лицензия карточкаларини лицензиатга беради. 5-босєич 6-босєич Расмийлаштирилган лицензияларни ва лицензия карточкаларини имзолайди. Лицензияловчи орган раібари (унинг ўринбосари) Лицензия расмий-лаштирилгандан кейин бир кун муддатда
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари
Изоҳ. Давлат божининг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг давлат божини тўлаш кунида белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда беш йилга белгиланган. Давлат божи ҳар йили, лицензиянинг амал қилиш даврида тенг улушларда тўланиши мумкин. Бунда навбатдаги ҳар йилги тўлов лицензиядан фойдаланишнинг навбатдаги йили бошлангунгача 30 кундан кечикмай тўланади. Навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицезиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш СХЕМАСИ
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА Лицензия варақаларини олиш учун ташкилот ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида МАЪЛУМОТ
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги МАЪЛУМОТ
Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги МАЪЛУМОТ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига 2-ИЛОВА Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/636/3495-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling