Ўзбекистон республикасининг қонуни фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўҒрисида I. Умумий қоидалар
II. АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
Download 0.76 Mb.
|
download (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
II. АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
7-модда. Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини аниқлаш Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради. Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари қонунлар билан белгиланади. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарорига қаранг. 8-модда. Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини жисмоний шахслар томонидан амалга оширишни тақиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини амалга оширишини тақиқлаб қўйиши мумкин, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори. 9-модда. Давлат унитар корхоналари ва муассасалари томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг мазкур турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди. (9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 363-модда) III. ЛИЦЕНЗИЯЛАР 10-модда. Лицензияларнинг турлари Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин. Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар. Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади. Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 11-модда. Лицензиянинг амал қилиши Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин. Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. LexUZ шарҳи Корхонани сотишда сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиши учун берилган махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани сотиб олувчига берилмайди. Шартнома бўйича топшириладиган корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмагани туфайли сотиб олувчи бажара олмайдиган мажбуриятларни киритиш сотувчини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод қилмайди. Бундай мажбуриятларни бажармаганлик учун сотувчи ва сотиб олувчи кредиторлар олдида солидар жавобгар бўладилар. (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 489-моддаси). Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият, агар лицензия талаблари ва шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин. 12-модда. Лицензиянинг амал қилиш муддати Олдинги таҳрирга қаранг. Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар уларнинг амал қилиши муддати чекланмаган ҳолда берилади. (12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларига нисбатан қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим. (12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ–28-сонли Қонуни билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда) Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин берилиши лозим. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензияни бeриш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. IV. ЛИЦЕНЗИЯЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ 13-модда. Лицензия талаблари ва шартлари Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим: лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан мaxсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдаланиладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин. 14-модда. Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади: Олдинги таҳрирга қаранг. лицензия бериш тўғрисидаги ариза — унда: юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин; (14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат; (14-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда) фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳужжатлар. Лицензия даъвогаридан ушбу Қонунда ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир. (14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Лицензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади). Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. Олдинги таҳрирга қаранг. 141-модда. Фаолиятнинг айрим турларини «бир дарча» принципи бўйича лицензиялаш Лицензияловчи орган фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаши учун бошқа ташкилотлар томонидан бериладиган ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соддалаштирилган тартибда «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади, бунда лицензияловчи орган мазкур ҳужжатларни мустақил равишда, тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз олади. (141-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда) 15-модда. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йиғим ундирилади. (15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияловчи органнинг мазкур аризани кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлари доирасида белгиланади. Бунда йиғимнинг энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошиб кетиши мумкин эмас. (15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади. Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 16-модда. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиш Лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмаган муддат ичида лицензияловчи орган намунавий (оддий) лицензия бериш ҳақида ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Намунавий (оддий) лицензия бериш ҳақида ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг энг кам муддатлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда белгилаб қўйилиши мумкин. Лицензияловчи орган, зарур ҳолда, ўз маблағлари ҳисобидан тегишли хулосаларни тайёрлаш учун экспертларни шартнома асосида жалб этишга ҳақли. Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин уч кун ичида хабардор қилиши шарт. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). (16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. (16-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади. Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳолда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. (16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади. Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия даъвогарининг лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади. (16-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда) Лицензия даъвогари давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда ҳамда у лицензия шартномасини имзолаганидан кейин лицензия берилади. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли. 17-модда. Лицензия беришни рад этиш Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши; лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги. Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. 18-модда. Лицензияларни расмийлаштириш Лицензиялар тегишли бланкларда расмийлаштирилади. Лицензияларнинг бланклари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши лозим. Лицензия бланкларининг намуналари ва уларни тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. LexUZ шарҳи Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарори билан тасдиқланган «Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия бланкасини ҳамда лицензия бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг. Лицензия йўқолган тақдирда, лицензиатнинг аризасига биноан унинг дубликати берилади. Дубликат беришда ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми ундирилади. 19-модда. Лицензия шартномаси Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатдир. Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими; тарафларнинг реквизитлари; амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи; лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; Олдинги таҳрирга қаранг. чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар учун — лицензиянинг амал қилиш муддати; (19-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ–28-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда) лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги; лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини лицензиат қандай бажараётганлигининг лицензияловчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби; фаолиятнинг айрим турини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа маълумот. Лицензия шартномаси икки нусхада — лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади. 20-модда. Лицензияни қайта расмийлаштириш Олдинги таҳрирга қаранг. Юридик шахс бўлмиш лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Жисмоний шахс бўлмиш лицензиат фамилияси, исми ва отасининг исми ёки турар жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 363-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади. (20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. (20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади. (20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартишлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризани олган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади. (20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензияланадиган фаолиятни ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги талабларни бузган ҳолда амалга ошириш фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165, 1763, 2415-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190, 1925-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 117-моддаси. (20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сонли Қонунига мувофиқ еттинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланади. (20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) 21-модда. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензияловчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар: Олдинги таҳрирга қаранг. лицензиатлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш; (21-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (21-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон) лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш; текширув натижалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш; лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш; лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш. Лицензияловчи органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишларига йўл қўйилганлигини аниқлаганлари тақдирда ўз ваколатлари доирасида лицензияни берган лицензияловчи органга аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабар қиладилар. Олдинги таҳрирга қаранг. 22-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда; лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт. (22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак. (22-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) (22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда) 23-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади: лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; Олдинги таҳрирга қаранг. юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно; (23-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда; якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда; LexUZ шарҳи Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби («Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш»)га қаранг. лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда; Олдинги таҳрирга қаранг. лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда; (23-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 363-модда) лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда; лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензияловчи орган қарорига биноан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модданинг биринчи қисми олтинчи—саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд тартибида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (23-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. (23-модданинг тўртинчи қисми матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида, шунингдек лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак. (23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тугатишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. LexUZ шарҳи Қаранг: суд амалиёти. Олдинги таҳрирга қаранг. 24-модда. Лицензияни бекор қилиш Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: Олдинги таҳрирга қаранг. ушбу Қонун 16-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда; (24-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда. Лицензияни бекор қилиш ушбу модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида, шунингдек лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак. (24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда) Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади. Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг бекор қилинишини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади». (24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: суд амалиёти. 25-модда. Лицензияларнинг реестрлари Лицензияловчи органлар ўзлари лицензиялашни амалга ошираётган фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензиялар реестрларини юритадилар. Лицензиялар реестрининг ҳар бирида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим: лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар; лицензиялар берилган сана ва лицензияларнинг тартиб рақамлари; Олдинги таҳрирга қаранг. чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар учун — лицензияларнинг амал қилиш муддатлари; (25-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ–28-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ҳамда саналари; лицензияларнинг амал қилишини тугатиш асослари ва саналари; лицензияларни бекор қилиш асослари ва саналари; фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда белгиланган бошқа маълумотлар. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади. (25-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 363-модда) 26-модда. Лицензия берганлик учун давлат божи Лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи миқдорлари ва уни тўлаш тартиби қонунда белгиланади. (26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Фаолиятнинг лицензияланадиган турининг бир қисми учун лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ставкаларининг камайтирилган миқдорлари белгиланиши мумкин. (26-модданинг учинчи қисмидаги иккинчи жумла Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ–28-сонли Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда) 27-модда. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165, 1763, 2415-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190, 1925-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 117-моддаси. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 2000 йил 25 май, 71-II-сон Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ); - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури; лицензиялаш - лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси; лицензия талаблари ва шартлари - фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи; лицензияловчи органлар - қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар; лицензия даъвогари - лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс; лицензиат - фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс; лицензия шартномаси - фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома; лицензиялар реестри - берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялаш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: лицензияловчи органларни ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини белгилаш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини юритиш тартибини белгилаш; фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига лицензияловчи органларнинг риоя этишларини назорат қилиш; лицензиялашнинг айрим турларини амалга ошириш. Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш; қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш; лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар риоя этишини назорат қилиш; лицензияларни қайта расмийлаштириш; лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш; лицензияларнинг амал қилишини тугатиш; лицензияларни бекор қилиш; лицензиялар реестрини юритиш. Лицензияларнинг турлари. Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин. Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар. Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади. Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Лицензиянинг амал қилиш муддати. Лицензиянинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида, чекланмайди. Лицензия қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензия даъвогарининг аризасида кўрсатилган муддатга берилади. Қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим. Фаолиятнинг айрим турини амалга оширишга доир давлат монополияси жорий этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензиянинг амал қилиш муддати беш йилдан камроқ этиб белгиланиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин берилиши лозим. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензияни бeрувчи учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Лицензия талаблари ва шартлари. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим: лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан махсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдаланиладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин. Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади: лицензия бериш тўғрисидаги ариза - унда: юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми) шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилади; юридик шахслар учун - юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахслар учун - якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат; фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳужжатлар. Лицензия даъвогаридан ушбу Қонунда ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади. Лицензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади). Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлиги учун йиғим ундирилади. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бунда йиғимнинг энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошиб кетиши мумкин эмас. Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади. Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. Лицензия беришни рад этиш. Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши; лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги. Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. Лицензияларни расмийлаштириш. Лицензиялар тегишли бланкларда расмийлаштирилади. Лицензияларнинг бланклари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши лозим. Лицензия бланкларининг намуналари ва уларни тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Лицензия йўқолган тақдирда, лицензиатнинг аризасига биноан унинг дубликати берилади. Дубликат беришда ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми ундирилади. Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатдир. Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими; тарафларнинг реквизитлари; амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи; лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар учун - лицензиянинг амал қилиш муддати; лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги; лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини лицензиат қандай бажараётганлигининг лицензияловчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби; фаолиятнинг айрим турини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа маълумот. Лицензия шартномаси икки нусхада - лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензияловчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар: лицензиатлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширувлар ўтказиш; лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан гувоҳлик берувчи фактлар мавжуд бўлган ҳолларда, лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширувлар ўтказиш; лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш; текширув натижалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш; лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш; лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш. Лицензияловчи органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишларига йўл қўйилганлигини аниқлаганлари тақдирда ўз ваколатлари доирасида лицензияни берган лицензияловчи органга аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабар қиладилар. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда; лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг) Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади: лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно; якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда; якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда; лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда; лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда; лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда; лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензияловчи орган қарорига биноан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модданинг биринчи қисми олтинчи - саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд тартибида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тугатишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: ушбу Қонун 16-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳолда; лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда. Лицензияни бекор қилиш ушбу модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади. Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг бекор қилинишини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. (ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг) 2. “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низоми ҳақида. 636-сон 30.07.2019 й Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг Қарори Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ; Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар. 3. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин. 4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар. 5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. 6. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2019 йил 30 июль, 636-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига 1-ИЛОВА Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Регламент автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: лицензия варақаси — лицензия талаблари ва шартларига мажбурий тарзда риоя қилинган ҳолда йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома (лицензия); тижорат асосида йўловчиларни ва юкларни ташиш — тижорат асосида, яъни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўли билан автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни ташиш хизматини кўрсатиш натижасида даромад олиш. 3. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланади. Тижорат асосида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади. 4. Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришга, аэропортдан, темир йўл вокзаллари ва автостанциялардан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, ўз эҳтиёжлари учун юкларни технологик ташиш учун, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачиларига транспорт хизматини кўрсатиш учун ҳамда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган ташкилотларга лицензия олиш талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. 5. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда лицензияловчи органлар деб аталади) томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунда: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) — йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш бўйича лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади; Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) томонидан — йўловчиларни ва юкларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ташиш бўйича лицензиялар бериш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади. 6. Вазирликка лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг йиғма реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланади. 7. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензия қуйидаги фаолият турлари учун берилади: а) йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш; б) йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш; в) йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш; г) йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш; д) йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш; е) йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш; ж) йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш; з) йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш; и) йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш; й) йўловчиларни халқаро автобусларда ташиш; к) йўловчиларни халқаро микроавтобусларда ташиш; л) йўловчиларни халқаро енгил автомобилларда ташиш; м) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш; н) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш; о) юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси транспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади. Лицензиат лицензияловчи органга мурожаат қилганда бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Халқаро йўналишлар бўйича юкларни ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган автомобилда миллий юк ташувчилар унга мувофиқ шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берилиши учун давлат божи тўлаш талаб этилмайди. Шаҳарлараро йўналишлар бўйича йўловчиларни автобусларда ёки микроавтобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган автотранспорт воситаларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларни шаҳарда ва шаҳар атрофида туристик-экскурсия қилиш йўналишларида (номунтазам йўналишларда) йўловчи ташишни амалга ошириш учун қўшимча лицензия варақаси олиш талаб этилмайди. 8. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 9. Лицензия асосида ҳар бир автотранспорт воситасига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ лицензия варақаси берилади. Лицензия варақасининг амал қилиш муддати ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати билан чекланади. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Лицензия варақалари билан таъминланмаган автомобиль транспорти воситасидан фойдаланган ҳолда тижорат асосида йўловчиларни ва юкларни ташишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади. 10. Қуйидагилар: ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан — фаолият турига лицензия; ариза берувчининг сўровномасига кўра автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркибига фаолият турига берилган лицензия асосида — лицензия варақалари; мазкур Регламентнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган ариза берувчининг сўровномасига кўра — лицензия/лицензия варақалари; автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгарганда, автотранспорт воситасининг юк кўтариш ёки йўловчи сиғими кўпайганда (камайганда), бир автотранспорт воситаси шу турдаги бошқа автотранспорт воситасига алмаштирилганда ушбу автотранспорт воситасидаги мавжуд лицензия варақалари асосида ариза берувчининг лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра — қайта расмийлаштирилган лицензия варақалари берилади. Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда ариза берувчи (ёки лицензиат) автотранспорт воситалари мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга автотранспорт воситаларининг рўйхатини сўровномада кўрсатади. 2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари 11. Қуйидагилар автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади: а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонун ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши; е) тендерлар натижалари бўйича, ваколатли органлар билан шартнома асосида йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари); ж) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; и) шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши; к) йўналишсиз таксиларнинг техник ҳолати ва асбоб-ускуналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига, ташқи кўринишига ва анжомларига, ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги. 3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотлар 12. Лицензия олиш учун ариза берувчи давлат хизматлари марказига қуйидаги маълумотларни тақдим этади: а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. Ариза берувчидан мазкур Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларининг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. 4-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби 13. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. 14. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. 15. Ариза берувчи шахсан ўзи борган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан мазкур Регламентга: 4-иловага мувофиқ шаклда автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома; 5-иловага мувофиқ шаклда лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар тўлдирилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган шаклларда сўровнома ва маълумотларни шахсан ўзи тўлдиради. Ариза берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. 16. Ариза берувчи маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқлайди. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ва автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия варақаларини бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади. (17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим ва давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. 18. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда 17-бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади. 19. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Транспорт жамғармаси деб аталади) ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади; 10 фоизи — «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса); қолган маблағлар Транспорт жамғармасида қолади. 20. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди. 21. Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади. 22. Лицензияловчи орган сўровнома тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида: электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан лицензия варақаси олиш учун тақдим этилаётган автотранспорт воситаси(лар)га тегишли маълумотларни электрон сўров орқали олади; электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара шартномаси асосида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотларни олади; лицензияловчи орган мазкур Регламент асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва лицензия талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади. 23. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатганлиги учун белгиланган миқдорда тўловлар амалга оширилишини таъминлайди. Давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) тушган сўровномада маълумотлар тўлиқ тақдим қилингандан ҳамда йиғим ва давлат божлари тўлиқ тўланганлиги тасдиқлангандан кейин лицензия/лицензия варақалари расмийлаштириб берилади. 24. Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб бир иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда уни лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади. Давлат хизматлари маркази, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақалари тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин. 25. Лицензия/лицензия варақаларини бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан сўровнома ЭРИ ёки имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқланмаганлиги, сўровномада, лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар қайд этилганлиги, лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек, танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги ҳамда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланмаганлиги, давлат хизмати кўрсатилганлиги ва давлат божи учун тўловлар амалга оширилмаганлиги давлат хизматини кўрсатилишига рад этиш учун етарли асос бўла олади. Лицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий тақиқланади. Ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. 26. Лицензия варақаларини бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, ариза берувчи лицензия варақаларини бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли. 27. Ариза берувчига автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. Лицензияловчи орган давлат хизматлари марказини қарор қабул қилингани тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади. 28. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қилмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи ўзи сўровнома берган фаолиятни, бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга. 29. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома давлат хизматлари марказига рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. 30. Ариза берувчи томонидан лицензия/лицензия варақаси бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни такроран кўриб чиқиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни такрорий кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан ариза берувчига илгари ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно. Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия/лицензия варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия/лицензия варақаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия/лицензия варақаси бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади. 5-боб. Лицензия шартномаси, лицензия ва лицензия варақасини қайта расмийлаштириш 31. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси оммавий оферта шаклида ЯИДХПга жойлаштирилади ва ариза бериш жараёнида акцептланади. 32. Лицензиат — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт. Лицензиат — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт. Лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия/лицензия варақаси асосида амалга оширади. 33. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади. Лицензиялар/лицензия варақаларини қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. 6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш 34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган: лицензия талаблари ва шартлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) ва юридик шахслар мурожаатлари асосида текширувлар ўтказади ёки лицензиат фаолияти хавф-таҳлил натижалари бўйича текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқади; лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади; текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади; аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди; қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёхуд уларни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ва/ёки судга мурожаат қилади; автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензия/лицензия варақаларисиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда суд органларига юборади. 7-боб. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш 35. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади. Бунда лицензияловчи орган лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш лицензияловчи органнинг аризасига кўра суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор суд ёки лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган (чиқарилган) кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай, лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг лицензиат томонидан бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда етказилади. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки ўзининг аризасига кўра лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши суд томонидан тўхтатиб турилган орган кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида унинг амал қилишини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Лицензияловчи орган ёки суднинг лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин. 36. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади. Бунда лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади: лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; юридик шахс тугатилганда — тугатилган вақтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тўхтатилганда — қайта ташкил этиш вақтидан бошлаб, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно; автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг — лицензиатнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугаганда; автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишни амалга оширувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)нинг — лицензиатнинг муомалага лаёқатлилиги чекланганда ёки у муомалага лаёқатлсиз деб топилганда. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда фақат суд томонидан қабул қилинади: лицензия талаблари ва шартлари мунтазам ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда; лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда лицензиат томонидан бартараф этилмаганда; лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақаси бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда қабул қилинади. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор суд ёки лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарорни пухта асослаган ҳолда қарор қабул қилинган (чиқарилган) санадан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Лицензияловчи орган ёки суднинг лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин. 37. Қуйидагилар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади: лицензиатнинг штатида Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли лавозимни эгаллаш учун аттестациядан ўтган, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги; лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши; даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши; лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши. 38. Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда амалга оширилади. Лицензияловчи органнинг лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма (электрон) шаклда, асосланган ҳолда қарор қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия/лицензия варақасини берилган санадан бошлаб амал қилади. Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда тўланган давлат божи қайтарилмайди. 8-боб. Лицензиялар реестри 39. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак: юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) — юк ташишни амалга ошириш бўйича лицензиат учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи; лицензия ва лицензия варақасининг берилган санаси ва тартиб рақами; лицензия варақасининг амал қилиш муддати; автотранспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхатидан ўтказилган рақами; фаолият турига берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар; лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси; лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси; лицензия/лицензия варақаларнинг бекор қилишнинг асослари ва санаси. 40. Лицензия/лицензия варақаларининг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади. 9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби 41. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божи миқдорлари ва уларнинг тақсимланиши ҳамда қайси мақсадларда ишлатилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир лицензия варақаси учун қўшимча равишда ундирилади. Автотранспорт воситасининг юк кўтариш ёки йўловчи сиғими кўпайиши муносабати билан лицензия варақасини қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди. 10-боб. Якунловчи қоидалар 42. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди. 43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. 44. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. 45. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling