Ўзбекистон республикасининг қонуни


текширувини ўтказиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 115.3 Kb.
bet14/21
Sana26.07.2023
Hajmi115.3 Kb.
#1662812
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
auditor

текширувини ўтказиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект аудиторлик ташкилотидан:


аудиторлик хулосасини;
аудиторлик хулосасида ифодаланган фикр юзасидан тушунтиришларни ва аудиторлик ташкилотининг фикрига асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги ахборотни;
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш тартиби ҳақида маслаҳатлар олишга ҳақлидир.
Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект:
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга шарт-шароитларни яратиб бериши ва унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя этиши;
аудиторлик текшируви давомида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиши ва мазкур ахборот олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай аудиторлик ташкилотини натижалар ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши;
аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритишга, молиявий ҳисобот тузишга ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш тартибига доир қоидабузарликларни бартараф этиши шарт.
Хўжалик юритувчи субъект ушбу Қонунга мувофиқ амалга ошириладиган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга тўсқинлик қилиш мақсадида бирон-бир ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.
Хўжалик юритувчи субъект қонунчиликка ҳамда аудиторлик ташкилоти билан тузилган аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
38-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви
буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси:


аудиторлик ташкилотини мустақил равишда танлашга;
ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг йўналиши ва ҳажмини белгилашга;
аудиторнинг мулоҳазалари асосланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги зарур ахборотни аудиторлик ташкилотидан олишга;
аудиторлик хулосасини олишга ҳақли.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси:
аудиторлик текширувини аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ўтказиш учун аудиторга тегишли шарт-шароитлар яратиши;
аудиторга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси қонунчиликка ва аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
39-модда. Аудиторлик хулосаси

Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат аудиторлик хулосасидир.


Аудиторлик хулосаси рақамланган, ҳар бир саҳифаси аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ҳамда унга аудиторлик ташкилотининг фикри қайси молиявий ҳисоботга нисбатан ифодаланган бўлса, ўша молиявий ҳисобот илова қилинган бўлиши керак.
Аудиторлик хулосасининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолияти стандартлари билан белгиланади.
40-модда. Била туриб сохта тузилган аудиторлик хулосаси

Аудиторлик текширувини ўтказмасдан тузилган ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра тузилган, бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви жараёнида аудитор (аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган ҳужжатлари мазмунига мувофиқ бўлмаган аудиторлик хулосаси била туриб сохта тузилган деб ҳисобланади.


Аудиторлик хулосаси суднинг қонуний кучга кирган қарорига кўра, била туриб сохта тузилган деб топилади.
Била туриб сохта аудиторлик хулосасини тузиш аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга, аудиторлик ташкилоти раҳбари сертификатининг ва аудиторлик текширувида иштирок этган аудиторлар сертификатларининг амал қилишини тугатишга, шунингдек айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
7-БОБ. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

Download 115.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling