Ўзбекистон республикасининг қонуни


РЕЕСТРИНИ ВА АУДИТОРЛАР РЕЕСТРИНИ


Download 115.3 Kb.
bet15/21
Sana26.07.2023
Hajmi115.3 Kb.
#1662812
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
auditor

РЕЕСТРИНИ ВА АУДИТОРЛАР РЕЕСТРИНИ
ЮРИТИШ

41-модда. Аудиторлик ташкилотларининг реестри

Ваколатли давлат органи Аудиторлик ташкилотларининг реестрини электрон шаклда юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:


аудиторлик ташкилотининг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
аудиторлик ташкилотининг телефон рақами;
аудиторлик ташкилотининг электрон манзили ва расмий веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда);
аудиторлик ташкилотининг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
аудиторлик ташкилоти раҳбарининг ва аудиторларининг фамилияси, исми, отасининг исми, улар сертификатларининг рақами ҳамда олинган санаси;
аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган сана;
Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилиш асослари ва санаси.
Аудиторлик ташкилотларининг реестридаги мавжуд ахборот танишиб чиқиш учун очиқдир.
42-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик
ташкилотларининг реестрига киритиш

Белгиланган тартибда рўйхатга олинган аудиторлик ташкилоти маълумотларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун ваколатли давлат органига маълумотномани ва аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг кўчирма нусхаларини ("Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмаларни) почта орқали ёки электрон шаклда юборади. Маълумотномада аудиторлик ташкилотининг номи, почта ва электрон манзили, веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда), телефон алоқа рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.


Ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиққанидан кейин беш иш куни ичида аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритишни амалга оширади.
Ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотни қуйидаги ҳолларда Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритмайди:
аудиторлик ташкилоти томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
аудиторлик ташкилоти ушбу Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда.
43-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик

Download 115.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling