Ўзбекистон республикасининг қонуни
Download 115.3 Kb.
|
auditor
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-модда. Мустақиллик принципи
- 6-модда. Холислик ва ҳалоллик принципи
- 7-модда. Чуқур касбий билимга эгалик принципи
- 8-модда. Ахборотнинг махфийлиги принципи
- 9-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари
- 2-БОБ. АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ
талабгор - малака сертификатини олишга ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришга даъвогар бўлган жисмоний шахс.
4-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар мустақиллик, холислик ва ҳалолликдан, касбий билимга эгалик ҳамда ахборотнинг махфийлигидан иборатдир. 5-модда. Мустақиллик принципи Аудитор тахминларга асосланиб фикр билдиришдан холи бўлиши ва ўзининг обрўсини туширадиган фактларга йўл қўймаслиги керак. Аудиторлик ташкилоти мустақиллигига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аудиторлик хизматлари кўрсатишни рад этиши керак. 6-модда. Холислик ва ҳалоллик принципи Аудитор жамият манфаатлари устуворлигига риоя этиши, беғараз бўлиши ва тахминларга асосланиши, манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа шахсларнинг босимлари сабабли ўзининг касбга оид фикр-мулоҳазасида таваккалчилик қилмаслиги, аудиторлик ташкилотининг обрўсига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатларга йўл қўймаслиги керак. 7-модда. Чуқур касбий билимга эгалик принципи Аудитор ушбу Қонун талабларига риоя этиши, етарли даражада чуқур касбий билимга эга бўлиши ҳамда касбий билим ва кўникмаларини аудиторлик ташкилоти таркибида сифатли аудиторлик хизматлари кўрсатиш учун етарли бўлган даражада сақлаб туриши керак. 8-модда. Ахборотнинг махфийлиги принципи Аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти ходимлари аудиторлик хизматлари кўрсатиш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ўзига аудиторлик хизматлари кўрсатилган шахсларнинг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳамда ўзгаларга беришга ҳақли эмас, бундан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. 9-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартлари ҳамда сифат назоратининг халқаро стандартлари, таҳлилий текширувларнинг халқаро стандартлари, ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари, турдош хизматларнинг халқаро стандартлари аудиторлик фаолияти стандартларидир. Аудиторлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган, Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Ўзбекистон Республикасида эълон қилиш тўғрисидаги рухсатномаси асосида аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган аудиторлик фаолияти стандартлари асосида амалга оширилади. Аудитнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун уларни тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 2-БОБ. АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ Download 115.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling