Ўзбекистон республикасининг қонуни


очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш


Download 115.3 Kb.
bet4/21
Sana26.07.2023
Hajmi115.3 Kb.
#1662812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
auditor

очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш

Ваколатли давлат органи ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.


Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:
аудиторлик фаолиятининг стандартлари;
Аудиторлик ташкилотларининг реестри ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотининг ёки халқаро ассоциацияларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар;
ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган Аудиторлар реестридаги маълумотлар;
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби;
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари;
аудиторлик хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги ахборот.
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот жойлаштирилиши мумкин.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколатлари доирасида:


банкларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди;
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартибини белгилайди ва уни беради;
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган Аудиторларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
15-модда. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари

Аудиторларни бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидир.


Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аудиторларнинг касбий даражасини ривожлантиришга ва сақлаб туришга, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга даъват этилгандир.
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари:
аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига (бундан буён матнда Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодекси деб юритилади) риоя этилишининг тизимли мониторинги ташкил этилишини таъминлайди;
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
рэнкинг ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди;
рэнкинг ўтказилишини ташкил этади ва ҳар йили 1 майга қадар унинг натижаларини ўз расмий веб-сайтларида эълон қилади;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аъзоларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради;
зарурат бўлганда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича халқаро ташкилотларнинг ишида иштирок этади;
ҳар йили 10 январга қадар аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига тақдим этади;
малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатиш тартибини, аудиторларнинг малакасини оширишга оид намунавий дастурни ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатади, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган сертификат мустасно.


Download 115.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling