Ўзбекистон республикасининг қонуни
Download 115.3 Kb.
|
auditor
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-модда. Сертификатни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
рухсат беришни рад этиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: талабгорнинг ушбу Қонун 21-моддасида белгиланган малака талабларига мувофиқ эмаслиги; ушбу Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги. Малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш рад этилган талабгор камчиликлар бартараф этилганидан кейин ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли. Камчиликлар ўн беш иш куни ичида бартараф этилганда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди. 25-модда. Сертификатни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш Сертификат аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан малака комиссиясининг баённомалари олинганидан кейин ўн кунлик муддатда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик кучга эга бўлади. Аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан эътиборан сертификатни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида бир ойлик муддатда ариза бериши шарт. Сертификатни қайта расмийлаштириш аудитор қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхасини ва тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган кундан эътиборан беш иш куни ичида амалга оширилади. Қайта расмийлаштириш чоғида аввал берилган рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган сертификатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган сертификат бланкаси йўқ қилинади. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига аудиторнинг сертификатнинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризасига асосан унинг дубликати берилади. Сертификат йўқолганлиги тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Сертификатнинг дубликати айнан ўша рақамда ва илгари белгиланган амал қилиш муддатига, сертификатнинг янги бланкасида "Дубликат" деган ёзув албатта киритилган ҳолда берилади. Яроқсиз ҳолга келган сертификат уни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим. Download 115.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling