Ўзбекистон республикасининг қонуни


муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатлар


Download 115.3 Kb.
bet7/21
Sana26.07.2023
Hajmi115.3 Kb.
#1662812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
auditor

муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатлар

Талабгор дастлабки беш йиллик муддатга сертификат олиш учун аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:


паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг маълумотлари;
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг ёхуд чет давлатда олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги тегишли ваколатли давлат органи гувоҳномасининг кўчирма нусхасини;
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини (ўриндошлик асосида иш стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган ҳолда, шунингдек хориждаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатни) ёки "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани;
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.
Аудитор сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг дастлабки беш йиллик муддати ёки навбатдаги ўн йиллик муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан кўпи билан олти ой олдин аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
сертификатнинг асл нусхасини;
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини ёки "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани;
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган ҳужжатлар ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Ушбу моддада назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
23-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини

Download 115.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling