Ўзбекистон республикасининг қонуни
ТОМОНИДАН ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ
Download 115.3 Kb.
|
auditor
- Bu sahifa navigatsiya:
- 32-модда. Аудиторлик текшируви
- 33-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари
- 6-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
ТОМОНИДАН ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ
31-модда. Аудиторлик хизматларининг турлари Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматлари туридаги аудиторлик хизматларини кўрсатади. Аудиторлик хизматлари аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик хизматлари буюртмачиси ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади. 32-модда. Аудиторлик текшируви Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ва у билан боғлиқ молиявий ахборотининг аудиторлик текшируви текшириладиган молиявий ҳисоботнинг ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади. Ишончлилик деганда молиявий ҳисобот маълумотларининг аниқлик даражаси тушунилиб, у ушбу ҳисобот асосида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ва молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида холис хулосалар чиқариш имконини беради. Аудиторлик текшируви ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган чекловларга риоя этиш шарти билан мажбурий тарзда ва ташаббус шаклида ўтказилади. Аудиторлик текширувини давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан фойдаланган ҳолда ўтказиш фақат уларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилганидан кейин қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Қонун талабларидан фарқ қиладиган тартибда амалга ошириладиган текширув аудиторлик текшируви бўлмайди. 33-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш; юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш; бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш; аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш; молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш; бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш; бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш, молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти стандартларида назарда тутилган бошқа турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин. 6-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ Download 115.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling