Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.69 Mb.
bet298/333
Sana15.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1482940
TuriКодекс
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   333
Bog'liq
СОЛИҚ КОДЕКСИ (2)

437-модда. Cолиқ ставкалари

(1-қ.) Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):



Республика ҳудудлари



1 кв. м учун базавий
солиқ ставкаси (сўмда)



Тошкент шаҳри:
1 зона
2 зона
3 зона
4 зона
5 зона



1408
1194
979
770
550



Қорақалпоғистон Республикаси



286

Андижон вилояти



352

Бухоро вилояти



286

Жиззах вилояти



286

Қашқадарё вилояти



286

Навоий вилояти



286

Наманган вилояти



352

Самарқанд вилояти



352

Сурхондарё вилояти



268

Сирдарё вилояти



226

Тошкент вилояти



297

Фарғона вилояти



297

Хоразм вилояти



286";

(ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Солиқ ставкаларини аниқ миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса - ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.
(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

(3-қ.) Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


(4-қ.) Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади. Бунда қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашганда ёки яхшиланганда (балл бонитети пасайганда ёки ошганда) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган деҳқон хўжаликларига ва жисмоний шахсларга нисбатан ушбу Кодекс 429-моддасининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартиб татбиқ этилади. (ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ учинчи-еттинчи қисмлар бешинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин


(5-қ.) Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари учун солиқ жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади ҳамда ушбу Кодекснинг 436-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.


ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ олтинчи қисм чиқариб ташланган


Ушбу қоида ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ
2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади

(6-қ.) Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек норматив муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар жойлашган ер участкаларига нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан юридик шахслар учун назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 30.12.2022 й. ЎРҚ-812-сон Қонунига мувофиқ еттинчи-ўнинчи қисмлари олтинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин


(6-қ.) Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади.


(7-қ.) Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда солиқ уч баравар миқдорда тўланади.


(8-қ.) Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.


(9-қ.) Жисмоний шахсларга якка тартибдаги турар жой қуриш ва ободонлаштиришга берилган томорқа ер участкаларига якка тартибдаги уй-жой қуришга берилган ер участкалари учун белгиланган ставка қўлланилади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling