Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet110/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

133-модда. Органлар, муассасалар ва ташкилотларнинг солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига ушбу шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиртирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирмани, раҳбар (раҳбар вазифаларини бажарувчи шахс) тўғрисидаги маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва унинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотларни топшириши шарт. Шунингдек мазкур органлар солиқ органига давлат реестрига киритилган ва тегишли шахсларга тааллуқли бўлган ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида бундай ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маълум қилиши шарт.
(133-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари идентификацияловчи ID-карталар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ўрнига идентификацияловчи ID-карталар берилганлиги фактлари тўғрисида, бекор қилинган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ҳақида ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда хабар бериб бориши, шунингдек турар жойни ижарага олиш (ижарага бериш) шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслиги ёки ижарага олиш (ижарага бериш) шартномасининг солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этилмаганлиги бўйича аниқланган фактлар тўғрисида ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига уч кун ичида хабар бериши шарт.
(133-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулк, уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши шарт.
(133-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)
Табиий ресурслардан фойдаланувчиларни ҳисобга олишни ва (ёки) уларни рўйхатдан ўтказишни, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи органлар табиатдан фойдаланиш жойидаги солиқ органларига тегишли тарзда рўйхатдан ўтказилган (лицензия, рухсатнома берилган) кундан эътиборан ўн кун ичида солиқ солиш объекти бўлган бундай ресурслардан фойдаланишга доир ҳуқуқлар бериш тўғрисида маълум қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлар сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига сувдан фойдаланувчи шахслар ва улар томонидан фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисида реал вақт режимида электрон шаклда ахборот тақдим этиши шарт.
(133-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling