Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet112/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

134-модда. Банкларнинг солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлари
Банк ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахснинг (бундан буён ушбу моддада мижоз деб юритилади) ҳисобварағи ёки омонати (депозити) очилганлиги (ёпилганлиги), ҳисобварағи ёки омонати (депозити) реквизитларининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ахборотни тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан уч кун ичида электрон шаклда, ўзи жойлашган ердаги солиқ органига маълум қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотни банк томонидан маълум қилиш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(134-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
Солиқ органининг банк мижозига нисбатан ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровига биноан банк ёзма сўров олинган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ органларига қуйидагиларни бериши шарт:
1) мижознинг банкда ҳисобварақлари ва омонатлари (депозитлари) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни;
2) мижознинг ҳисобварақлари ва омонатларидаги (депозитларидаги) пул маблағларининг қолдиқлари ҳақидаги маълумотларни;
3) мижознинг ҳисобварақларидаги операцияларга ҳамда омонатларига (депозитларига) доир кўчирмаларни;
4) солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ахборот, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда чет давлат ваколатли органининг сўрови асосида ҳам солиқ органлари томонидан банкдан сўраб олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органи томонидан банкка сўров юбориш шакли ва тартиби ҳамда банклар томонидан солиқ органларининг сўровларига кўра ахборот тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(134-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
[ОКОЗ:

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling