Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet182/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

224-модда. Солиқни (йиғимни) тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
Солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, агар бундай қилмиш ушбу Кодекснинг 223, 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аломатларини ўз ичига олмаган бўлса, —
тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
225-модда. Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузиш
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарларни (хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик, —
маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.
226-модда. Трансферт нархни белгилашда солиқларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
Назорат қилинадиган битимларда солиқ солиш мақсадида мустақил шахслар ўртасидаги битимларнинг тижорат ва (ёки) молиявий шартлари билан солиштириб бўлмайдиган тижорат ва (ёки) молиявий шартлар қўлланилиши натижасида солиқ суммаларини солиқ тўловчи томонидан тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, —
тўланмаган солиқ суммасининг қирқ фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling