Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet25/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

Қаранг: мазкур Кодекснинг 130-моддаси.
Агар чет эл юридик шахси битта солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган икки ва ундан ортиқ доимий муассаса ташкил этилишига олиб келувчи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, битта доимий муассаса барча шундай доимий муассасалар гуруҳи бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим. Мазкур қоида ушбу модданинг учинчи қисми 1-бандида кўрсатилган қурилиш майдонини, қурилиш, монтаж ёки бошқа объектни ташкил этувчи фаолиятга нисбатан татбиқ этилмайди.
Агар чет эл юридик шахси ушбу модданинг иккинчи, учинчи ёки саккизинчи қисмларида кўрсатилган фаолиятни амалга оширадиган, рўйхатдан ўтказилган доимий муассасага эга бўлса ва ушбу доимий муассаса рўйхатдан ўтказилган жойдан фарқланувчи жойда шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга оширса, бундай фаолиятни амалга ошириш ҳам мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган доимий муассасани ташкил этишга олиб келади.
Агар чет эл юридик шахсининг фаолияти кўчма хусусиятга эга бўлса (йўл қурилиши, фойдали қазилмаларни қидириш ва кўчма хусусиятга эга бўлган бошқа фаолият турлари), бу ҳолда бутун лойиҳага, унинг кўчма хусусиятидан қатъи назар, доимий муассаса сифатида қаралади.
Агар доимий муассаса Ўзбекистон Республикасининг Ягона солиқ тўловчилар реестридан чиқарилганидан кейин чет эл юридик шахси ўн икки ойлик давр ичида ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмларида кўрсатилган фаолиятини тикласа, у доимий муассасани ташкил этган деб эътироф этилади ва бундай фаолият тикланган санадан эътиборан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling