Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet262/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

323-модда. Корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олишда даромадларни ва харажатларни эътироф этишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу бўлим мақсадида корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олиш нархи ва корхонанинг мол-мулк комплекси сифатидаги соф активларининг қиймати (мажбуриятлар чегириб ташланган ҳолдаги активлар) ўртасидаги фарқ ушбу моддада белгиланган тартибда солиқ тўловчининг харажати (даромади) деб эътироф этилади. Мазкур фарқ топшириш далолатномаси асосида нархга устама (ижобий фарқ бўлганда) ёки нархдан сийлов бериш (салбий фарқ бўлганда) тарзида аниқланади.
Корхона ким ошди савдоларида хусусийлаштириш тартибида ёки танлов бўйича мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олинган тақдирда, харидор томонидан тўланадиган устама (олинадиган чегирма) миқдори харид нархи ва корхонанинг мол-мулк мажмуи сифатидаги баҳолаш (бошланғич) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Харидор томонидан тўланадиган устаманинг (олинаётган чегирманинг) суммаси солиқ солиш мақсадида қуйидаги тартибда ҳисобга олинади:
1) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхона харидори томонидан тўланадиган устама харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан беш йил мобайнида бир меъёрда унинг харажатлари деб эътироф этилади;
2) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонанинг харидори томонидан олинадиган сийлов харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган ойдаги даромади деб эътироф этилади.
Сотувчининг корхонани мол-мулк мажмуи сифатида реализация қилишдан кўрган зарари ушбу Кодекснинг 46-бобида белгиланган тартибда солиқ солиш мақсадларида сотувчи томонидан ҳисобга олинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling