363-модда. Солиқни тўлаш тартиби
Солиқни тўлаш ушбу Кодекснинг 340-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 340-моддаси.
XIII БЎЛИМ.
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.01 Даромаддан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
52-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти ва солиқ базаси
364-модда. Солиқ тўловчилар
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) қуйидагилар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.
365-модда. Солиқ солиш объекти
Солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (бундан кейин ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объекти деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 392-моддасида белгиланган тартибда солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиққа тортиш объекти бўлиб амалга оширилаётган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади.
(365-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |