Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ
- 400-модда.
399-модда. Резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тўланган солиқни ҳисобга олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган, Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқ тўлашда ушбу Кодекснинг 342-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 342-моддаси. Солиқни ҳисобга олиш солиқ даври якуни бўйича жисмоний шахс томонидан тақдим этилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида амалга оширилади. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.06 Норезидентлар ва чет эллик жисмоний шахсларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари] 400-модда. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш тўлов манбаида тўловлар Ўзбекистон Республикасининг ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади, бундан солиқни ундириш ўзаролик принципи бўйича тугатилиши ёки чекланиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахсга даромадларни тўлаш тўлов манбаида солиқни ушлаб қолмасдан ёки ушбу Кодекснинг 6-моддасига мувофиқ иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик масалаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига ва халқаро шартномалар бўйича солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга доир махсус қоидаларга мувофиқ пасайтирилган ставкани қўллаган ҳолда амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 6-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг қоидалари ғайриқонуний тарзда қўлланилиши мазкур солиқ ушлаб қолинмаслигига ёки тўлиқ ушлаб қолинмаслигига сабаб бўлган тақдирда, Кодекснинг ушбу бўлимига мувофиқ солиқ агенти деб эътироф этилган шахслар томонидан ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонунчиликка мувофиқ бюджетга киритилиши шарт. (400-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ солиқ агенти томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти даромадларидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ундан ушланмасдан ўз маблағлари ҳисобидан тўланганда, солиқ агентининг солиқни тўлов манбаидан ушлаб қолиш ва кўчириб бериш мажбурияти бажарилган ҳисобланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling