Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet361/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

446-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.04 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органлари солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
деҳқон ҳўжаликлари учун;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;
1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун улар томонидан аввалги солиқ даврида фойдаланилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан фойдаланилган сувнинг ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади.
Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.
Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон ҳўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси.
(447-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   357   358   359   360   361   362   363   364   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling