Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet81/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 4-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига жисмоний шахснинг кўчар ва кўчмас мулки (бундан қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно) тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
(101-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 5-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига ушбу шахс томонидан тузилган, мазкур шахснинг умумий даромадларида унинг мавсумий хусусиятга эга бўлган фаолиятдан олинган даромадларининг улуши камида 50 фоизни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Мавсумий хусусиятга эга бўлган тармоқлар ва фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 декабрдаги 776-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомга илова тасдиқланган Мавсумий хусусиятга эга бўлган тармоқлар ва фаолият турлари рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 31-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, манфаатдор шахснинг аризасига мувофиқ солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Бунда ушбу қисмда назарда тутилган тартибда тўланадиган солиқ суммаси охирги уч йил давомида тўланган солиқлар суммасининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон)
Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасида ушбу шахс мазкур бобга мувофиқ қарз суммасига ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ваколатли органнинг талабига кўра, манфаатдор шахс гаров предмети бўлиши мумкин бўлган мол-мулк тўғрисидаги ҳужжатларни, кафиллик хатини ёки банк кафолатини тақдим этади.
Ваколатли орган манфаатдор шахснинг илтимосномаси бўйича ушбу шахс томонидан қарз суммасининг тўланишини вақтинчалик (ариза кўриб чиқиладиган даврда) тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай қарорнинг кўчирма нусхаси манфаатдор шахс томонидан ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тақдим этилади.
Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёхуд уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан манфаатдор шахснинг аризаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади.
Солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) қарз суммаси;
2) кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилаётган солиқ;
3) қарз суммасини ва ҳисобланган фоизларни тўлаш тартиби ҳамда муддатлари.
Тегишли ҳолларда солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорда гаров предмети бўлган мол-мулк тўғрисидаги ҳужжатлар, кафиллик хати ёки банк кафолати кўрсатилиши керак.
Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор ушбу қарорда белгиланган кундан эътиборан кучга киради. Бунда солиқни тўлаш учун белгиланган кундан эътиборан ушбу қарор кучга кирадиган кунга қадар бўлган бутун вақт учун тегишли пенялар, агар тўловнинг кўрсатилган муддати ушбу қарор кучга кирадиган кундан олдин бўлса, қарз суммасига киритилади.
Агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш мол-мулк гарови эвазига бериладиган бўлса, уни бериш тўғрисидаги қарор фақат ушбу Кодекснинг 107-моддасида назарда тутилган тартибда мол-мулк гарови тўғрисидаги шартнома тузилгандан кейингина кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 107-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришни рад этиш тўғрисидаги қарор асослантирилган бўлиши керак. Агар солиқ тўловчи томонидан юборилган хабарнома ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 32-бандида назарда тутилган асосларга мувофиқ бўлмаса, солиқ органи уч кундан кечиктирмай солиқ тўловчига солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида хабарнома юборади.
(101-модданинг ўн тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан манфаатдор шахс қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(101-модданинг ўн тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси ваколатли орган томонидан мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органига юборилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 декабрдаги 776-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низом.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling