Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet97/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

119-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани бажариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120 — 122-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.
(119-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 120 — 124-моддалари.
15-боб. Солиқ қарзини ундириш
120-модда. Солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги умумий қоидалар
Солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда бу қарзни ундириш ушбу бобда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Солиқ қарзи мазкур солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан, ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа шахслардан ундирилади.
Агар солиқ тўловчининг солиқлар бўйича қарзини узишга доир мажбурияти банк кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги ёхуд мол-мулк гарови билан таъминланган бўлса, солиқ тўловчи солиқлар бўйича солиқ қарзини узмаган ёки тўлиқ узмаган тақдирда, солиқ органи солиқ қарзининг тўланмаган суммасини тегишлича банк кафолатини берган банкдан, кафилдан ёхуд гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан ундириши шарт.
Юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш ушбу Кодекснинг 121 — 124-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсдан солиқ қарзини ундириш ушбу Кодекснинг 125-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш дастлаб унинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан, улар етишмаган тақдирда эса мазкур шахснинг бошқа мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг ёки бошқа шахснинг солиқ қарзи унинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш имкони бўлмаган қисмида бошқа шахслардан ундирилиши мумкин.
Агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин.
Агар солиқ тўловчи солиқ текшируви тўғрисида билган пайтдан эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга шахсларга берган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин.
Ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Ушбу модданинг саккизинчи — ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда мазкур шахслардан солиқ қарзини ундириш солиқ тўловчининг реализация қилинган товарлари (ишлари, хизматлари) учун келиб тушган тушум, бошқа даромадлари, у томонидан ўтказилган пул маблағлари, бошқа мол-мулкнинг қиймати доирасида амалга оширилади. Солиқ органи мазкур шахслар тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборот асосида ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи миқдорига боғлиқ тарзда ушбу қарзни ундиришни кўрсатилган қайси шахслардан ва қандай нисбатда ундиришни амалга оширишни мустақил равишда белгилашга ҳақли.
Ушбу модданинг саккизинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини ундириш суд тартибида амалга оширилади.
Солиқни суд тартибида ундириш қуйидаги ҳолларда ҳам амалга оширилади, агар солиқни тўлаш мажбурияти:
1) солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса;
2) ўзаро алоқадор шахслар ўртасида битимлар тузилиши муносабати билан трансферт нарх белгилаш чоғидаги солиқ назорати натижаларига кўра юзага келган бўлса.
Ушбу бобнинг қоидалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш муносабати билан тўланадиган солиқлар бўйича солиқ қарзини ундиришга, шунингдек солиқ агентларининг солиқ қарзини ундиришга ҳам татбиқ этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 121 — 124-моддалари.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling