Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ
- 41-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби
- 291-модда.
- 292-модда.
- 293-модда.
- XII БЎЛИМ. ФОЙДА СОЛИҒИ
- 42-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти ва солиқ базаси
2892-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг. Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
(2892-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. 2893-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари Олдинги таҳрирга қаранг. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
(2893-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 5-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган, ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди. (2893-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади. (2893-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди. (2893-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.03 Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари] 41-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби 290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Импорт қилинган, акциз тўланадиган, ўзига нисбатан аралаш — адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган товарлар бўйича солиқ солиқ базаси ва адвалор ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқ суммаси қатъий белгиланган ставка қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас. 291-модда. Солиқ даври Бир ой солиқ давридир. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси. 292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби Солиқ ҳисоботи, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси. 293-модда. Солиқ тўлаш тартиби Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади. Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган олиб кириладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ акциз маркалари олингунига қадар тўланади. (293-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) XII БЎЛИМ. ФОЙДА СОЛИҒИ [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари] 42-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти ва солиқ базаси 294-модда. Солиқ тўловчилар Қуйидагилар фойда солиғининг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади: 1) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади); 2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари (бундан буён ушбу бўлимда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентлар деб юритилади); 3) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан буён ушбу бўлимда норезидентлар деб юритилади); 4) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчилари бўлган юридик шахслар; 5) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган ёки ўз ихтиёри билан фойда солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар; 6) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича оддий ширкатнинг ишончли шахси. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари (бундан буён ушбу бўлимда консолидациялашган гуруҳ иштирокчилари деб юритилади) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғининг мазкур гуруҳ масъул иштирокчиси томонидан ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган қисми бўйича солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бажаради. Ушбу Кодекснинг 36-моддаси тўққизинчи қисмига мувофиқ агент вазифаларини амалга оширувчи жисмоний шахс, ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ солиқ тўловчи деб эътироф этилади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, айланмадан солиқ тўловчи шахслар солиқ тўловчилар ҳисобланмайди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling