401-модда. Норезидентнинг даромадларидан ушлаб қолинган солиқни қайтариш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаси қўлланиши ҳуқуқига эга бўлган норезидент жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан солиқ ушлаб қолинган ва бюджетга тўланган тақдирда, бундай норезидент ушбу Кодекснинг 12-бобида назарда тутилган тартибда тўланган солиқни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-боби.
XIV БЎЛИМ.
ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ
58-боб. Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
402-модда. Солиқ тўловчилар
Ижтимоий солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;
ушбу Кодекснинг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 408 ва 409-моддалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |