Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 406-модда.
- 407-модда.
405-модда. Солиқ ставкалари
Солиқ ставкалари, агар ушбу Кодекснинг 408-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан пасайтирилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. 406-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври Календарь йил солиқ давридир. Йил ойи ҳисобот давридир. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси. 407-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар бўйича солиқни тўлаш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади. (407-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling