Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун татбиқ этилади. Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади. (483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон — 483-модданинг саккизинчи қисми 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) Олдинги таҳрирга қаранг. 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани, 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. (483-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 5 майдаги ЎРҚ-767-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 03/22/767/0386-сон — 2022 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.) Олдинги таҳрирга қаранг. 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади. Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади. (483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 483-модда ўнинчи қисмининг қоидалари 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.) Олдинги таҳрирга қаранг. Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, айланмадан олинадиган солиқни, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. LexUZ шарҳи Ушбу қисмнинг қоидалари 2021 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу ҳудудларда ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди. LexUZ шарҳи Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling