Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
66-модда. Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақли: 1) консолидациялашган гуруҳнинг масъул иштирокчисидан ушбу консолидациялашган гуруҳнинг фаолияти муносабати билан солиқ органи томонидан масъул иштирокчига тақдим этилган ҳужжатлар, қарорлар, талабномалар, солиштирма далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини олиш; 2) ушбу Кодексда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш; 3) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи масъул иштирокчисининг солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғини тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажариш; 4) масъул иштирокчида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғи ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ текширувларини ўтказишда, шунингдек бундай солиқ текширувларининг материалларини кўриб чиқишда иштирок этиш. Ушбу Кодекснинг 62-моддасида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари учун назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлган бундай гуруҳ иштирокчиси солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида ўзининг ушбу гуруҳдаги иштирокини ихтиёрий равишда тугатишга ҳақли эмас. Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчилари: 1) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини тузиш тўғрисидаги шартномани ва унга ўзгартишларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган барча ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда барча ҳужжатларни тақдим этиши; 2) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисига солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғини тўловчининг мажбуриятларини бажариш ва ҳуқуқларини амалга ошириш учун унга зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши (шу жумладан электрон шаклда тақдим этиши). Бундай маълумотлар жумласига олинган даромадлар ва қилинган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича солиқ базасининг ҳисоб-китоблари, ҳисобга олиш регистрларининг маълумотлари ва бошқа ҳужжатлар киради; 3) солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг фаолияти муносабати билан солиқ органи томонидан солиқ назорати тадбирлари амалга оширилганда талаб қилинадиган ҳужжатлар ва бошқа ахборотни ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиши; 4) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғини (бўнак ва жорий тўловларни), тегишли пенялар ва жарималарни тўлаш бўйича мажбурият ушбу Кодекснинг III бўлимида белгиланган тартибда ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчиси томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, бундай мажбуриятни бажариши; 5) ушбу Кодекснинг 62-моддасида назарда тутилган шартларга риоя этилмаган тақдирда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисини ва мазкур гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартнома рўйхатга олинган солиқ органини дарҳол хабардор қилиши; 6) ушбу Кодекснинг II бўлимида назарда тутилган тартибда солиқ солиш мақсадида ҳисоб юритиши шарт. Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғига нисбатан солиқ мажбурияти масъул иштирокчи томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, ушбу гуруҳнинг кўрсатилган солиқ мажбуриятини бажарган иштирокчиси фуқаролик қонунчилигида ва мазкур гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган миқдорларда ҳамда тартибда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу қоида солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси ўрнига унинг солиқ мажбурияти (шу жумладан бўнак ва жорий тўловларни тўлаш) шу консолидациялашган гуруҳнинг бир нечта иштирокчиси томонидан бажарилган ҳолларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. (66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Юридик шахс солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи таркибидан чиққанда: 1) юридик шахс фойда солиғи бўйича консолидациялашган гуруҳ таркибидан чиққан солиқ давридан бошлаб солиқ ҳисобига солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси бўлмаган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоби бўйича ушбу Кодекснинг II бўлими талабларига риоя этишга қаратилган ўзгартишлар киритиши; 2) ушбу юридик шахс солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг таркибидан чиқиб кетган солиқ давридан бошлаб ўзи томонидан ҳақиқатда олинган фойдадан келиб чиққан ҳолда фойда солиғини ҳисоблаб чиқиши ва тўлаши. Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан ушбу гуруҳ бўйича ҳақиқатда тўланган фойда солиғи суммаларини ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилган талаб тегишли ҳисобот ва солиқ даврларига нисбатан татбиқ этилади ҳамда фойда солиғи бўйича бўнак ва жорий тўловларни ушбу Кодекснинг XII бўлимида белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади; 3) ушбу Кодекснинг XII бўлимида назарда тутилган муддатларда фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобда турган ердаги солиқ органига тақдим этиши шарт. Юридик шахснинг солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи таркибидан чиқиб кетиши уни ушбу юридик шахс шундай консолидациялашган гуруҳнинг иштирокчиси бўлган даврда юзага келган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғига нисбатан солиқ мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур қоида, ушбу юридик шахсга унинг солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи таркибидан чиқиб кетгунига қадар мазкур солиқ мажбурияти бажарилмаганлиги ёки солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисида маълум бўлганидан ёки маълум бўлмаганидан қатъи назар, қўлланилади. (66-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 61 — 65-моддалари. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling