Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Download 138.77 Kb.
|
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎРҚ-741-сонли Қонуни билан Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар қиритилди : Кодекснинг 17-моддаси “Солиқларнинг ва
- “Ф ойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи”
- Фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғи”
- “Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш ва ҳисоб ҳужжатлари”
- “Солиқ солиш мақсадларида ҳисобни юритиш”
- “Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни истисно этадиган ҳолатлар”
- “Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари”
- “Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби”
- “Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш”
- “Ортиқча ундирилган солиқни ҳисобга олиш ёки қайтариш тартиби”
- “Камерал солиқ текшируви”
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан киритилган ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига 2022 йилда қуйидаги қонун ҳужжатларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сонли қонуни; Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида” ЎРҚ-742-сонли Қонунии; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сонли қарори. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сонли Қонуни билан Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар қиритилди: Кодекснинг 17-моддаси “Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари”га қўшимчалар киритилиб, жорий йилдан “Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи” жорий этилди ва мамлактимизда амал қилувчи солиқлар сони ўнтага етди; Шу муносабат билан, Солиқ кодексининг 17-бўлими “Фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғи” номли 171 бўлим билан тўлдирилиб, унда фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғини тўловчилар, солиққа тортиш объектлари, базаси, солиқ ставкаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиблари белгиланди; шу билан бирга, жорий йилдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим бекор қилинди ва мазкур автотранспорт йиғими фақат чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун ундириладиган бўлди. Яъни, республикамиз транспорт воситалари учун автотранспорт йиғимии бекор қилинди. Мамлакатимиз солиқ тизимида солик имтиёзларини хисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизими қўлланиши муносабати билан, Кодекснинг 75-моддаси “Солиқ имтиёзлари”га киритилган қўшимчага мувофиқ, солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан ахборот тизимлари ва солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация кодидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 595-сонли қарори билан, 2022 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг "E-aktiv" автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттиришнинг мажбурийлиги белгиланиши муносабати билан, Кодекснинг 76-моддаси “Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш ва ҳисоб ҳужжатлари”га киритилган қўшимчада, “Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш бўйича солиқ органларининг ахборот тизимларидан мажбурий фойдаланиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин”лиги белгилаб қўйилди. Кодекснинг 78-моддаси “Солиқ солиш мақсадларида ҳисобни юритиш” га киритилган ўзгартириш билан, “Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи тўловчилари ҳисобланган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ солиш мақсадида солиқ ҳисобини ҳисоблаш усули бўйича АҚШ долларида юритиш ҳуқуқи” берилди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5274-сонли қарори билан, солиқ тўловчилар учун ҳисобланадиган солиқларни тўлашни кечиктириш бўйича имкониятлари кенгайтирилди. Шу муносабат билан, Кодекснинг 97-моддасига киритилган таҳририй ўзгартиришга мувофиқ, “солиқ тўлаш муддати ўзгартирилишига талабгор шахс солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида ариза беришга ёхуд хабардор қилишга ҳақли эканлиги; Кодекснинг 98-моддаси “Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни истисно этадиган ҳолатлар”га киритилган қўшимчага мувофиқ, агар солиқ тўловчи юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчилар деб эътироф этилган бўлса, манфаатдор шахсга нисбатан солиқни тўлаш муддати ўзгартирилиши мумкин эмаслиги; Кодекснинг 100-моддаси “Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш шартлари” бўйича меъёр кенгайтирилиб, унда, “манфаатдор шахс (тадбиркорлик субъекти)нинг солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида Давлат солиқ қўмитасига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида қайд рақами ва санаси кўрсатилган хабарномани юборганлиги” қайд этилган бўлса берилиши; бунда, манфаатдор шахс учун солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати Давлат солиқ қўмитасига хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланиши ва амал қилиш муддати тугаган санадан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилиши; акс ҳолда, яъни солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида қайд рақами ва санаси кўрсатилган хабарномани юбормаган тақдирда “солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида қарз суммасига фоизлар ҳисобланиши белгиланди. Жорий йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилиши муносабати билан Кодекснинг 101-моддаси “Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби”га қуйидаги ўзгартиришлар киритилди, тадбиркорлик субъектлари умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи қўлга киритганда мол-мулк ва ер солиқларни тўлашни олти ой муддатга гаров таъминотисиз, хабардор қилиш орқали кечиктириш ҳуқуқига эгалиги, бунда, кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари майдонидан, бино ва иншоотлар қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқлар миқдорида белгиланиши; агар, солиқ тўловчи ҳисобда турган солиқ органига юборган хабарномаси ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида бўлмаса, бу ҳақда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида уч кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси томонидан хабарнома жўнатилиши” белгиланди. Кодекснинг 102-моддаси “Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш”га киритилган ўзгартириш бўйича, манфаатдор шахс томонидан солиқ тўлаш муддатини кечиктириш сўралган ер участкаси ва (ёки) бино ва иншоотлар солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш даврида реализация қилинган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилиши” белгиланди. Кодекснинг 105-моддаси “Ортиқча ундирилган солиқни ҳисобга олиш ёки қайтариш тартиби”га киритилган қўшимчага мувофиқ, жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида аниқланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган (ушлаб қолинган) суммаси солиқ тўловчи – жисмоний шахснинг аризаси асосида унинг солиқ ҳисобида турган жойдан қатъи назар қайтарилиши белгиланди. Кодекснинг 132-моддаси “Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари”га киритилган қўшимчага мувофиқ, солиқ тўловчилар шахсий кабинети орқали солиқ органининг сўровига биноан солиқ органлари маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўзларининг ҳисоб маълумотларини тасдиқлаши шарт”лиги белгиланди. Cолик назоратининг шаффофлигини ошириш, солиқ органи ва солик тўловчи ўртасидаги бевосита алокани истисно килувчи ҳамда коррупцияга қарши курашга қаратилган янги рақамли усулларни жорий этилиши заруриятидан келиб чиқиб, Кодеснинг 138-моддаси “Камерал солиқ текшируви”га қуйидагича ўзгартиришлар киритилди: солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказишдан аввал текширувдан олдинги таҳлилни ўтказишлари мумкиндиги; текширувдан олдинги таҳлил - бу тақдим этилган солиқ ҳисоботлари ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлил ҳисобланиши; Download 138.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling