Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Download 138.77 Kb.
|
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана”
- “Солиқ солишдан озод этиладиган молиявий хизматлар”
- “Тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш”
- “Ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаларига тузатиш киритиш”
- “бундай товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар бўйича солиқ суммасига тузатиш киритилиши”
- “Солиқнинг ўрнини қоплаш”
Қўшилган қиймат солиғи бўйича.
Тушум ҳажмидан қатъий назар маслаҳатчилари ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари ва нотижорат (шу жумладан бюджет) ташкилотлари ҳисобига қўшилган қиймат солиғини тўловчи корхоналар доираси кенгайтирилди. Бунда, нотижорат ташкилотлари фақатгина тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда ҚҚС тўловчиси ҳисобланадилар. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қўшилган қиймат солиғи тўлаши лозим бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектардан йигирма беш гектаргача пасайтирилди. Тадбиркорлик субъктларига кулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, молия ва суғурта ташкилотларининг хар бир счёт-фактурани тўлдиришга сарфлайдиган вактини кискартириш максадида, Кодекснинг 244 -моддаси “Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана”га киритилган ўзгартиришга мувофиқ, улар такдим этилган календар ойнинг оxирги куни хисобварак-фактурани тўлдириш санаси деб хисобланиши, яъни молиявий ва суғурта хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга бир ойда бир марта ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш ҳуқуқи берилди. Кодекснинг 243-моддаси “Қўшилган қиймат солиқғидан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализацияси бўйича айланма” қайта кўриб чиқилиб, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бундан бюджетдан молиялаштириладиган мустасно), шунингдек, спорт иншоотлари, оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишдан даромадлар қисми бўйича қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари бекор қилинди. Кодекснинг 244-моддаси “Солиқ солишдан озод этиладиган молиявий хизматлар”га киритилган ўзгартириш бўйича қиймати қатъий суммада белгиланган хизматларни истисно қилган ҳолда, банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар учун хизмат қилувчи банк ҳисобварақларини очиш, банк кафолати бўйича тўловлардан ташкари, банк кафолатини бериш ва бекор қилиш, бундай кафолат шартларини тасдиқлаш ва ўзгартириш ҳамда бундай кафолатга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ва текшириш хизматлари шунингдек, аккредитивларни очиш ва уларга хизмат кўрсатиш айланмалари солиққа тортиладиган объектлар жумласига киритилди. Кодекснинг 259-моддаси “Солиқ даври”га киритилган ўзгартиришга мувофиқ, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун чораклик солиқ даври” бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5231-сон қарори билан охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган - интизомли солиқ тўловчиларга, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳисобга олиш тартиби ўрнатилганлигидан келиб чиқиб, Кодекснинг 266-моддаси “Тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш”га тегишлилигича “қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”лиги тўғрисида қўшимча киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 595-сонли қарорига асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш, ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмаслиги ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, Кодекснинг 269-моддаси “Ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаларига тузатиш киритиш”га ушбу товарларни солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланган” деган мазмундаги қўшимчалар киритилди ва “бундай товарларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар бўйича солиқ суммасига тузатиш киритилиши” белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5231-сонли қарори билан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғининг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилиниб, солиқ тўловчига тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда қўшилган қиймат солиғи салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдириш ҳуқуқи берилиши муносабати билан, Кодекснинг 274-моддаси “Солиқнинг ўрнини қоплаш”га киритилган қўшимчаларга мувофиқ, “солиқ тўловчига ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини, уни қайтариш тўғрисида солиқ органларига солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда қўшилган қиймат солиғи салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдириш” ҳуқуқи берилди. Download 138.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling