Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


ижобий курс фарқи жами даромад таркибига, салбий курс фарқи – харажатлар таркибига киритилиши


Download 138.77 Kb.
bet14/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

ижобий курс фарқи жами даромад таркибига, салбий курс фарқи – харажатлар таркибига киритилиши белгиланди.

Шунингдек, Кодекснинг 333-моддаси “Зарарларни келгусига ўтказиш”, 335-моддаси “Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича зарарларни ўтказиш” ва 336-моддаси “Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари”га киритилган ўзгартиришлар билан, зарарни жорий солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида ўн йил мобайнида келгусига ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинди.


Фойда солиғининг амалдаги ставкалари сақлаб қолинган ҳолда, Кодекснинг 337-модда “Солиқ ставкалари”га критилган ўзгартиришларга мувофиқ, цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналар учун белгиланган 20 фоизлик алоҳида солиқ ставкаси бекор қилиниб, мазкур корхоналарга умумбелгиланган тартибда 15 фоизлик ставкада солиқ тўлаш белгиланди.
Соф фойдани солиққа тортишда барча солиқ тўловчилар (шужумладан, хорижий инвесторлар учун) ягона шароит яратиш мақсадида, Кодекснинг 347-моддаси “Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш”га ўзгартиришлар критилиб, доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи норезидентнинг фойда солиғи тўлангандан кейин тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилди ва 10 фоизлик ставка бўйича солиққа тортилиши ва бунда, соф фойда тушунчасига аниқлик киритилиб, “Соф фойда деганда жами даромад ва доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилиши, бунда, жорий солиқ даври учун соф фойда айнан бир доимий муассаса доирасида аввалги солиқ даврларида олинган зарарнинг (зарарларнинг) умумий суммасига соф фойда аниқлашда илгари бундай зарар (зарарлар) ҳисобга олинмаганлиги шарти билан камайтирилиши;
соф фойдадан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланиши белгиланди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича.
Кодекснинг 378-моддаси “Солиқ солинмайдиган даромадлар” 16-банди, “Солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари”га киритилган ўзгартиришлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни билим олиш ва уй-жой билан таъминланишида давлат томонидан қўшимча имкониятлар яратишни кўзда тутади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов бўйича белгиланган солиқ имтиёзи, солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилиши;
Шунингдек мазкур бандда, олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилиши бўйича шартларга ўзгартириш киритилиб, унга мувофиқ, ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадлари бўйича солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар (яъни ўттиз ёшга), Солиқ кодексида квартираларнинг қиймати ва бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилиши;
мазкур модданинг 19-банди қўшимча 191-модда билан тўлдирилиб, унда солиқ тўловчининг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиққа тортилмаслиги;
Шунингдек, мазкур модда қўшимча 21-банд билан тўлдирилиб унда, солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари:

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling