Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Download 138.77 Kb.
bet22/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

40

40

5

автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми

2 190

2 190

6

пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотлар ва алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

27 700

27 700

Бунда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун, балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан деҳқон хўжаликларида фойдаланилган сув ҳажми учун солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўллаш;
сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида;
сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида ҳисоблаш тартиблари сақлаб қолинди.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:


Жорий йилдан солиқ қонунчилигига киритилган мазкур ўзгартиришларда, Кодекснинг “Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ” бўлими янги таҳрирда баён этилиб, унда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш масалалари назарда тутилди.
Жумладан, Кодекснинг 449-моддаси “Солиқ тўловчилар”га киритилган ўзгартиришлар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни (бундан буён фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) деб юритилади) амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ тўловчилар деб эътироф этилиши белгиланди.
Кодекснинг 450-моддаси “Солиқ солиш объекти” бўйича белгиланган нормалар қайта кўриб чиқилиб, солиқ солинадиган қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмаларнинг ҳажмини белгилаш тартиби аниқлаштирилди ва фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг солиш объекти ҳисобланиши бунда, қазиб олинадиган (ажратиб олинадиган) фойдали қазилмалар ҳажми технологик йўқотишлар, қазиб олиш (ажратиб олиш) технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишлар, бирламчи ишлов бериш (қайта ишлаш), қайта ишлаш ва ташиш ҳажмига, ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар, улар бўлмаган тақдирда эса, солиқ тўловчилар томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида камайтирилиши белгиланди.

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling